Latest news

09:55Хаби Алонсо "Реал Мадрид" тарихида фақат икки мураббий эришган муваффақиятни такрорлади  0 09:23"Манчестер Юнайтед" - "Челси" учрашувининг биринчи бўлими АПЛ тарихига кирди  1 08:41"Барселона" Маркус Рэшфорд борасида бир қарорга келди  2 08:07Суперлига. Бугун 22-тур якунланади  3 08:05МЛС. Мессининг иккита голи ва битта голли узатмаси "Интер Майами" жамоасига "Ди Си Юнайтед" устидан ғалаба келтирди  10 07:35Саудия Пролигаси. "Ал Насср"дан йирик ғалаба. Роналдудан дубл  3 06:55Суперлига. "Нефтчи" – "Динамо" 2:1   0 06:40Эксперт фикри. Абдуқаҳҳор Маъруфалиев: "Бухоро"да янги мураббий таъсири кўринди, Фарғонада тенг ўйин бўлди. Лекин..."   5 02:01А Серия. "Ювентус" "Верона"ни мағлуб этолмади, "Милан" эса йирик ҳисобда ғалаба қозонди   13 00:55Вадим Абрамов: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтира олмади"  2 00:50АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Челси"дан устун келди, манчестерликлар рақиб 10 киши бўлиб қолганда иккита гол уришди  63 00:31"Яхшигина "тўда" йиғилди. Сервер Жепаров - "Афсоналар кубоги" ва УЕФА мураббийлик лицензияси учун ўқиш ҳақида  2 00:06Вадим Абрамов: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтира олмади"  5 23:50ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида ишончли ғалабага эришди, Раҳмоналиев 90 дақиқа ҳаракат қилди  6 23:27Тимур Кападзе - Англияда. Мутахассис у ерда нима қилмоқда?  26

“Пари НН” устози: “Йўлдошев ҳужумкорликни кучайтирди” News

“Пари НН” устози: “Йўлдошев ҳужумкорликни кучайтирди”

РПЛ 6-турида “Пари НН” сафарда “Урал”ни енгиб, мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди.

Ўйиндаги ягона голни эса Ибраҳимҳалил Йўлдошев урди. Бу унинг мавсумдаги 6-баҳсдаги 2-голи бўлди.

Мазкур учрашувдан кейин меҳмонлар устози Михаил Галактионов ўз фикрлари билан бўлишди.

“Албатта, ғалаба энг аввало психологик нуқтаи назардан муҳим. Олдинги ўйинларда сифатли жиҳатларга эга бўлдик, аммо натижа биз кутгандек бўлмади. Бугун эса устунлик гоҳида бизда, гоҳида “Урал”да эди. Вазиятларнинг бирида Никита Гойло (дарвозабон) бизни қутқариб қолди.

Четлатишдан кейин ўйин бизнинг назоратимизга ўтди. Қолаверса, режадаги алмаштиришлар ўйинимизни кучайтирди. Жумладан, Йўлдошев ҳужумкорликни кучайтириб, рақиб дарвозасини ишғол этди. Оқибатда ижобий натижага эришдик, бу энг муҳими. Шахсан мен учун Екатеринбург – омадли шаҳар. Бу ерда ёшлар терма жамоаси билан Европа чемпионатига чиққандик ва бугун ҳаммаси кўнгилдагидек бўлди”, дейди мутахассис.

Rating: +19   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика