Latest news

12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Челси", "Ман Сити", "Ливерпуль", "Реал" ва бошқалар  0 11:51"Атлетико" "Бавария" ярим ҳимоячиси Горецкага қизиқиш билдирмоқда  0 11:29"Насаф": Абдувоҳид Неъматов билан шартнома узайтирилди  4 10:44Уэйн Руни Жуд Беллингем ҳақида фикр билдирди  0 10:16Сака "Арсенал" тарихидаги энг кўп маош оладиган футболчига айланади  0 09:49"Арал" тўпурари фаолиятини Суперлигада давом эттиради  0 09:23"Навбаҳор" футболчиси ОКМКни танлади  1 08:56"Хоразм" футболчисига Суперлиганинг 4 клубидан қизиқиш бор  0 08:30"Андижон" дарвозабони Қирғиз Республикасида "Йил футболчиси" бўлди  3 08:02Забиҳилло Ўринбоевнинг "Навбаҳор"даги тақдири маълум  5 07:36"Пахтакор" футболчиси ОКМКга ўтмоқда   1 02:27Бундеслига. "Боруссия Д" ўз майдонида "Боруссия М"ни мағлуб этди  0 02:10Италия Суперкубоги. "Болонья" ярим финалда "Интер"ни мағлуб қилди ва финалга йўл олди!  8 01:39Мактомини МЮдан кетганларнинг муваффақиятга эришаётгани ҳақида нималар деди?  4 00:46Артета Гекерешга баҳо берди  1

ЎзПФЛ делегацияси АҚШда MLS тажрибасини ўрганмоқда News

ЎзПФЛ делегацияси АҚШда MLS тажрибасини ўрганмоқда

Суперлигада юзага келган танаффусдан фойдаланган ҳолда, Лига мутахассислари тажриба алмашиш мақсадида MLS бош қароргоҳида бўлди.

Нью-Йорк MLS ва ЎзПФЛ вакиллари учрашуви бўлиб ўтди

Сир эмаски, ҳар икки ташкилот мутахассислари ҳар йили Жаҳон лигалари ассоциациясининг йиллик конгрессида биргаликда иштирок этади.

1996 йилда ташкил топган MLS ўзининг 30 йиллик тарихида катта йўлни босиб ўтишга эришди. Бугунга келиб MLS телетрансляция ҳуқуқлари, маркетинг, футболчилар билан шартномавий муносабатлар каби масалаларда улкан муваффақиятларга эришиб келмоқда. Мазкур жараёнлар ва бу йўлда босиб ўтилган қадамлар ЎзПФЛ учун катта мактаб вазифасини ўтай олади. Шундай экан, MLS билан ўзаро тажриба алмашиш ЎзПФЛ учун муҳим аҳамият касб этади.

АҚШ сафарига Лига раҳбари Диёр Имомхўжаев бошчилигида Мусобақаларни ўтказиш, Маркетинг, Халқаро алоқалар ҳамда Медиа бўлими бошлиқлари, шунингдек, Ўзбекистон футболчилар уюшмаси раиси ҳамда бир вақтнинг ўзида Лига Ижроия қўмитаси аъзоси ҳисобланган Камолиддин Мурзоев йўл олди. Ишчи гуруҳ аъзоларини MLS'нинг мусобақалар масалалари бўйича ижрочи вице-президенти Нельсон Родригес кутиб олди ва у ташкилот мутахассислари билан ўтказилган барча учрашувларда бевосита иштирок этди.

Лига таклифидан келиб чиққан ҳолда, MLS қуйидаги мавзуларнинг ҳар бир бўйича алоҳида тақдимотлар тайёрлаган бўлиб, улар шу йўналишлар учун жавобгар бўлган асосий координаторлар томонидан маъруза қилинди:

Интеллектуал мулк ва тижорий ҳуқуқлар — Шиненн Физерстон (Бизнес масалалари консули), Жордан Франклин (Ёрдамчи консул)

Мусобақалар ўтказиш масалалари — Пол Грейфер (Мусобақалар ўтказиш бўлими бош мутахассиси)

MLS Next ва MLS Next Pro дастурлари — Гордон Бенгстон (MLS Next дастури координатори)

Футболчилар шартномаларини бошқариш —  Кристина ЛаБри (Шартномалар бўлими офицери)

Трансляциялар ва медиа — Ёҳанна Рохас (Трансляция масалалари координатори).

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика