Latest news

13:01U-17 Осиё Кубоги финалида қизил карточка олган Сарсенбаев ЖЧ гуруҳ босқичида Ўзбекистон терма жамоасига ёрдам беролмайди  3 12:40Суперлига. 23-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  0 12:27Эксперт фикри. Диёр Мирзабоев: "Андижон" икки фронтга тайёр эмасдек кўринди, баъзи жамоалар таркиби Суперлига учун етарлича кучлимас"  0 11:55​"Нефтчи" мухлислари қаршисида "Динамо"ни доғда қолдирган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 11:31Аскер Нажафалиев Индонезия Суперлигасида ишлайди  0 11:26Ўзбекистон кубоги ярим финал ўйинларида ишловчи расмийлар билан танишинг  4 11:14Элит ОЧЛ. "Насаф" – "Ал Ҳилол" учрашувини ким бошқариши маълум  6 11:09Владислав Цейтлин Роналду клубининг ўйинида ишлайди   1 11:02Элит ОЧЛ. Ўзбекистонлик ҳакамлар 2-турнинг иккита ўйинида ишлашади  0 10:58Футзал бўйича саралаш. Бошқа гуруҳларда кимлар бор?  0 10:54Футзал. Бугун терма жамоамиз Шарқий Тиморга қарши майдонга тушади  1 10:23Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг навбатдаги йиғинига чақирилган футболчилар маълум  4 10:01Элит ОЧЛ. Биринчи тур учун рамзий жамоа тузилди, ундан "Насаф" ўйинчиси ҳам ўрин олди   1 09:52Sofascore. Жароҳат олиб, майдони тарк этган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  4 09:21Гвардиола шахсий антирекордини янгилади  3

Ўзгача "Наполи" ҳақида News

Ўзгача "Наполи" ҳақида

Бу мавсумда, мен томоша қилган футбол ичида – "Наполи" энг ёқимли ва жозибадор ўйин кўрсатмоқда. Уларнинг ўйини вақтида телефонга чалғишни ҳам истамайди одам.

Биз тизимли футбол бошқаларини енгаётган даврда яшаяпмиз. Бунга қарши чиқаётган ва уни рад этаётган ягона клуб – бу "Реал". Бироқ қолган ҳамма, топ-лигаларнинг аксарият ўртамиёна клублари ҳам, тизимли футбол ва позицион ҳаракатлар деярли автоматлаштирилган ўйин қуришга уринмоқда. Ва ана энди "Реал"га "Наполи" қўшилгандек. 

Неаполликлар ҳимоячилари ўзаро узоқ вақт тўпни бир-бирларига ошириб ўтиришмайди. Бу замонавий футболда шахсан менинг асабимга тегадиган факторлардан бири – тўпни ўз майдонида қисқа паслар билан шунчаки сақлаб туриш. Ким ва Ррахмани имкон қадар тез ва вертикал ўйнайди. 

Ярим ҳимоячилар ҳам майдон марказидаги олди-қочди ҳаракатларни минималлаштиришади. Лоботка ва Ангисса тўпни ўзида сақлаб турган вақтда рақибларни алдашга, бир нечта рақиб эътиборини ўзига тортиш ва бу орқали кейинги ҳаракатда майдоннинг бошқа қисмида бўш қолган шеригини тўп билан таъминлашга ҳаракат қилади. Таъқиб остида қолганига қарамай ақлли ва кескинлаштирувчи узатма, ишонинг, бу жуда чиройли. 

Хвича ва Осимхенда кўпинча бўш ҳудуд ва бирга-бир вазият юзага келади. Бу оч кучукнинг олдига каттагина лахм гўштни ташлагандек гап. 

"Наполи" тез ва олдинга ҳаракат қилади. Аксарият ҳолатларда бу пала-партиш ўйин, ҳаракатлардек туюлади. Бироқ аслида бу ҳам режанинг бир қисми ва анча қийин ўйин услуби. Шунчаки у бошқа топ-клубларнинг позицион шахматидан кескин фарқ қилади. У романтик, тўсатдан "портловчи", қайсидир маънода қизиққон ва йўқотишлар талаб қиладиган, аммо барибир томошабоп футбол – худди чемпион Муҳаммад Алидек. 

Энг қизиғи, Спаллетти уни максимал равишда таркибида бор футболчиларга мослаштирган. У жамоага ўзи истаган футболни сингдиришга уринмаяпти. Футболчилар қандай ўйин истаётганини сезиб, уларнинг истагини қандай йўл билан умумлаштириш йўлини топиб, бунга имкон яратиб бермоқда. "Интер" кейинги икки йилда у шунчаки футболдан дам олмагани аниқ. Лучано миллионлаб ўйинларни қайта-қайта кўриб чиққан, дам олиб, хаёлларини бир жойга жамлаган – мана энди, ундан кейин, яратган санъат асарига баҳони мухлислар берса тўғрироқ бўлади.


Нозима Тўхтамирзаева таржимаси 

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика