Latest news

09:24Самандар Мавлонқулов фаолиятини пойтахтда давом эттиради  0 08:56"Насаф" футболчиси фаолиятини Тошкент жамоасида давом эттиради  1 08:28Sofascore. Кечаги учрашувдан сўнг "Бургутлар" неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 08:25ОЧЛ-2. “Ал-Аҳли” - “Андижон” 2:0  1 07:59Расман. Ўзбекистон чемпиони "Қўқон-1912" билан шартнома имзолади  3 07:32Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”  21 00:50Расман: Ренан Лоди Бразилия клубига ўтди  0 00:20Флик "Барса" билан шартномасини 2028 йилгача узайтириш масаласини муҳокама қилади  0 23:55Ла Лигада декабрь ойининг энг яхши ўйинчиси бўлишга номзодлар номи маълум қилинди  2 23:34ОЧЛ-2. "Ал Насср" "Ал Завраа" устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди. "Истиқлол" "Ал Муҳаррақ"дан устун келди  1 23:07ОЧЛ-2 "Аркадағ" ўз уйида "Ал Ҳалдия"ни мағлубиятга учратиб, плей-офф босқичига йўл олди!  18 22:55ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди  140 22:36Фабрегас: "Реал"даги исталган ўйинчи майдонга тушишга лойиқ. Алонсога қийин"  2 21:45Жавоҳир Сидиқов "Насаф" билан хайрлашди  7 21:22Ван де Вен оғир жароҳат етказгани учун Исакдан кечирим сўради  1

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев "Манчестер Сити" клуби хўжайини билан учрашди News

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев "Манчестер Сити" клуби хўжайини билан учрашди

Шу кунларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Абу-Даби шаҳрида бўлиб турибди.

Бугун президентимиз Шавкат Миромонович Англиянинг "Манчестер Сити" клуби хўжайини, БАА вице-президенти Шайх Мансур Ол Наҳаён билан учрашди.

Учрашувда ўзаро савдо ва инвестициялар ҳажмини янада ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Уй-жой ва транспорт инфратузилмаси, энергетика, тоғ-кон саноати, шаҳарсозлик, рақамлаштириш ва бошқа соҳаларни ривожлантириш бўйича кооперация лойиҳаларини илгари суриш муҳимлиги қайд этилди.

Сунъий интеллект борасида, шу жумладан соҳа мутахассисларини тайёрлаш бўйича қўшма лойиҳа ва дастурларни амалга ошириш истиқболли йўналиш сифатида белгиланди.


Эслатиб ўтамиз, Шайх Мансур Ол Наҳаёнга тегишли "Манчестер Сити" клуби ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусановни "Ланс"дан 40 млн евро + бонуслар эвазига сотиб олмоқда. 20 ёшли ҳимоячимиз жума куни янги клубида тиббий кўрикдан ўтади.

Rating: +22   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика