Latest news

01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  36 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0

Ўзбекистон МТЖ йиғинни бошлади. Шомуродов, Яхшибоев ҳамда Йўлдошев эртага келади News

Ўзбекистон МТЖ йиғинни бошлади. Шомуродов, Яхшибоев ҳамда Йўлдошев эртага келади

Бугун эрталаб Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ноябрь ойидаги йиғини учун чақирилган футболчиларнинг якуний рўйхати эълон қилинган эди.

Бироз аввал бош мураббий Сречко Катанецнинг йиғинолди фикрларини эътиборингизга ҳавола этган эдик.

Сречко Катанец: "Ҳужум чизиғимиз яхши ҳолатда, аммо ҳимояда катта муаммоларимиз бор"

Бугун Сречко Катанец бошчилигидаги терма жамоамиз дастлабки машғулотни ўтказмоқда. "Пахтакор" стадионида ўтаётган машғулот 17:15да старт олган.

Йиғинга чақирилган якуний рўйхатдагилардан фақат Шаҳбоз Умаров бетоб бўлиб қолгани сабаб йиғинга кела олмади.

Ўзбекистон МТЖ. Шаҳбоз Умаров коронавирусга чалинди ва терма жамоа ихтиёрига кела олмади

Умаровдан ташқари 22 нафар ўйинчи орасидан фақат Элдор Шомуродов, Жасур Яхшибоев ҳамда Иброҳимҳалил Йўлдошев бугунги машғулотда иштирок этишмади. Уларнинг ҳар уччаласи ҳам терма жамоа йиғинига эртага келиб қўшилишади. 19 нафар футболчи эса машғулотда тўлиқ иштирок этди.

Бугунги машғулотда иштирок этган футболчилар:

Дарвозабонлар: Элдорбек Суюнов ("Пахтакор"), Валижон Раҳимов (АГМК), Ўткир Юсупов ("Навбаҳор")

Ҳимоячилар: Фарруҳ Сайфиев ("Пахтакор"), Давронбек Ҳошимов ("Навбаҳор"), Исломжон Қобилов ("Локомотив"), Марлен Чобанов ("Пахтакор"), Достонбек Турсунов ("Чунцин Лифан"), Абдулла Абдуллаев ("Бунёдкор")

Ярим ҳимоячилар: Одилжон Ҳамробеков ("Пахтакор"), Икром Алибоев ("Тежон", Жанубий Корея), Отабек Шукуров ("Ал Шаржа", БАА), Аброр Исмоилов ("Пахтакор"), Достонбек Ҳамдамов ("Пахтакор"), Азиз Ғаниев ("Шабаб Ал Аҳли", БАА), Жалолиддин Машарипов ("Ал Насср", Саудия Арабистони), Ҳожимат Эркинов ("Пахтакор")

Ҳужумчилар: Игор Сергеев ("Тобол", Қозоғистон)


Эслатиб ўтамиз, Элдор Шомуродов кеча Италия А Серияси 12-тури доирасида "Венеция"га қарши баҳс (2:3)да гол урди ва Тэмми Абрахамнинг голига пас берди. Иброҳимҳалил кеча Россия чемпионати 14-тури доирасида "Ахмат"га қарши учрашув (1:3)да тўлиқ ҳаракат қилди. Жасур эса 6 ноябрь куни Молжова чемпионати 17-тури доирасида "Зимбру" қарши ўйин (6:0)да 59 дақиқа ўйнаган ва жамоасининг иккинчи ҳамда бешинчи голларига пас берган.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика