Latest news

01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  36 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0

Ўзбекистон МТЖ. Жасур Яхшибоев ҳам Грузияга бормайдиган бўлди News

Ўзбекистон МТЖ. Жасур Яхшибоев ҳам Грузияга бормайдиган бўлди

Хабарингиз бор, шу кунларда Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентда йиғин ўтказмоқда.

Сречко Катанец бошчилигидаги терма жамоамизнинг машғулотларига кеча Жасур Яхшибоев ҳамда Иброҳимҳалил Йўлдошевлар ҳам келиб қўшилишган эди. Афсуски, Яхшибоев ҳам жароҳат сабаб Грузияга бормайдиган бўлди. Бу ҳақда бироз аввал ЎФА матбуот хизмати хабар берди.

"Жасур Яхшибоев йиғинга эски жароҳати билан келган ва ўзини ноқулай ҳис қилган. Текширувлар натижасига кўра, унинг Грузияга қарши учрашувни ўтказиб юбориши маълум бўлди", - дейилади расмий хабарда.


Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Рустам Ашурматов виза билан боғлиқ муаммо сабаб, Шаҳбоз Умаров коронавирусга чалингани боис йиғинга кела олмаган бўлса, кечаги машғулотдан сўнг ўзини ноқулай ҳис қилгани учун Достонбек Турсунов ҳам йиғин ва ўртоқлик ўйинини ўтказиб юбориши маълум бўлган эди.

Ўзбекистон МТЖ. Достонбек Турсунов ўрнига АГМК ҳимоячиси чақирилди


Ўзбекистон терма жамоаси Грузияга 12 ноябрь куни Қозоғистон орқали йўл олади.

Rating: -18   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика