Latest news

23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  0 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  0 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  4 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  4 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  33 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0 20:26Суперлига. "Сўғдиёна" ОКМКга 4 та гол урган оқшомда Бошкович илк бор Қосимовни мағлуб этди  47 19:50Моуриньюга АПЛдан янги вариант пайдо бўлди  3 19:19Баллак Чемпионлар Лигасининг жорий мавсумдаги асосий фаворитларини айтди  6 18:49Тармоқларда ЖЧ-2026 тўпининг суратлари айланмоқда  0

Ўзбекистон МТЖ 12 ноябрь куни бўладиган ўйинга бир ҳафта олдин йиғилади News

Ўзбекистон МТЖ 12 ноябрь куни бўладиган ўйинга бир ҳафта олдин йиғилади

ПФЛ бош директори вазифасини бажарувчи Диёр Имомхўжаев ўзининг телеграм каналида миллий терма жамоамиз 6 ноябрдан йиғинга киришишини маълум қилди.

Бу ойда иккита ўртоқлик учрашуви ўтказган терма жамоа ноябрда ҳам иккита ўртоқлик ўйинида майдонга тушишни мақсад қилган. ЎФА расмий сайти 28 сентябрь куни чоп этган хабарга кўра, вакилларимизнинг навбатдаги йиғини БААда ташкил этилади. 

ФИФА кунлари 9-17 ноябрга белгиланган. БААда йиғин ўтказадиган Ўзбекистон МТЖ 12 ноябрь Сурия ҳамда 17 ноябрь Ироқ билан куч синашишни режалаштириб қўйган. ФИФА кунлари 9 ноябрдан бошланади дейиляпти, бироқ Вадим Абрамов футболчиларни 6 ноябрдан йиғмоқчи. 

ПФЛ эса 6-7 ноябрь кунлари Ўзбекистон Кубогининг дастлабки учрашувларини ўтказиб олишни мақсад қилганди. Лекин терма жамоа 6 ноябрдан йиғиладиган бўлса, унда Кубок яна кейинга сурилади. 

Айтайлик, Сурия билан ўйин 12 ноябрга белгиланган, лекин футболчиларни бир ҳафта олдин йиғишдан наф бормикан? Дубайга қачон учиб кетилишини билмаймиз, лекин бу ўринда Кубокни ҳам бошлаб олсак чакки бўлмасди. Чунки ФИФА кунлари тугаганидан сўнг буёғига декабрь яқинлашиб қолган бўлади ва чемпионатни қачон якунлаб олиш ҳамда энг муҳими, Кубокни қачон ўтказиш масаласи яна кун тартибига чиқади.

Абрамовнинг футболчиларни анча олдин йиғиши янгилик эмас. Масалан, ўтган йил ўзимизда Саудия Арабистони билан ўйнаганимизда футболчилар 21 кун терма жамоа ихтиёрида бўлишганди. Якунда эса барибир ютқазганмиз.

Rating: -11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика