Latest news

23:05Самарқандда хайрия учрашуви: "Динамо" фахрийлари Ўзбекистон МТЖ афсоналари учрашувида 8 та гол урилди  10 22:31Данни Блинд "Аякс"ни тарк этади  0 22:02Расман: "Барселона" собиқ футболчиси Ашурматов ва Машариповнинг жамоадошига айланди  2 21:22U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Қирғизистон билан дуранг ўйнади  69 21:09Суперлига 21-тур ҳакамлари расмийлари маълум. Марказий тўқнашувни ким бошқаради?  2 20:30Интервью. Жоэль Кожо: "Динамо"га қайтишим мумкин эди, лекин "Истиқлол"ни фақат "Нефтчи" рози қила олди"  4 20:00УEФА 11 сентябрь куни "Вильярреал" – "Барселона" ўйини қаерда ўтиши ҳақида қарор қабул қилади  3 19:38"Барселона" футболчиси жароҳати сабаб терма жамоа ихтиёрини тарк этди  2 19:10МЮ собиқ футболчиси Англия эмас, Конго ДР шарафини ҳимоя қиладиган бўлди  0 18:26"Челси" "Барселона" футболчисидан умидини узмаган  1 17:54Луческу – терма жамоалар тарихидаги энг ёши катта мураббий  1 17:25U-17 халқаро мусобақаси. Ўзбекистон Канадани пенальтилар сериясига кўра мағлубиятга учратди  8 16:59Мбаппе Анрига етиб олди  5 16:35Ўзбекистон МТЖ Panini билан ҳамкорлик қилади   8 16:13ФИФА президенти CAFA Nations Cup финалига келади  10

Ўзбекистон кубоги. Финал олдидан сайтимиз ходимларининг фикрлари News

Ўзбекистон кубоги. Финал олдидан сайтимиз ходимларининг фикрлари

Ўзбекистон чемпионати якунига етибоқ, Ўзбекистон кубогига старт берилди.

8 декабрь куни нимчорак финал ўйинлари бўлиб ўтган бўлса, бугун Намангандаги “Марказий” ўйингоҳда мусобақанинг финал учрашуви бўлиб ўтади. Ушбу финалда қаторасига учинчи йилдирки, АГМК ва “Пахтакор” жамоалари ўзаро куч синашишади. Кеча ҳар икки жамоа мураббийлари ўртасида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Сайтимиз ходимлари ҳам финал тўғрисида ўз фикрларини билдириб ўтишди.

Сайт бош муҳаррири Нарзулла Сайдуллаев:


Финал ўз номи билан финал. Унда ҳеч нарсани олдиндан айтиб бўлмайди. Тахминимча учрашув тақдирини битта гол ҳал қилади. Бу голни қайси жамоа урса ўша кубокни ютади деб ўйлайман. Имконият "Пахтакор"да кўпроқ 60:40

Энг муҳими самимий инсон Шерзод Хусенов:

“Пахтакор” биламиз кучли жамоа, юкори формада. АГМК га имкон колдирмайди, агар мужиза руй бермаса. Ҳисоб тахминан 3:0

Фотооламда ўзига хос ўрин эгаллаган Жаҳонгир Файзуллаев:

Бугунги ўйин икки жамоа учун ҳам жуда оғир бўлади деб ўйлайман. Аслида бу йил барча жамоага қийин бўлди. Финал қизиқ бўлиши мумкин, лекин агар АГМК жамоаси шу ўйинни ютиб ОЧЛга чиқиши керак бўлганда чин маънода муросасиз баҳс бўлишини кутиш мумкин эди. Ҳозирги ҳолатда эса АГМК мағлуб бўлса ҳам ОЧЛда қатнашаверади. Бугун майдонда жанг бўлар, аммо шахсан о'зим бундай ўйин кутмаяпман. Чунки, йил охири, жароҳатлар бўлиши мумкин, футболчилар эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилиши мумкин. Ахир ўтган йили шу вақтда ҳамма ўз уйида бўлган. Акмал Шораҳмедовдан "Қачон охирги бор декабрда ўйнадингиз?" деганимда у ҳам эслолмади. Қисқаси, финалда икки жамоа вакиллари ҳам ўзини асраб ўйнайди, менимча.

Келажакда ўғил фарзандли бўлса исмини Одил қўймоқчи бўлган Абдулазиз Искандаров:  

Одатда финаллар олдидан тахмин қилиш қийин. Чунки битта ўйинда ҳар қандай воқеа юз бериши мумкин. АГМКнинг мухлислари жамоасидан икки йил олдинги мўжизани кутаётганлари аниқ. "Пахтакор" кубок финалига етиб келгунга қадар қийинчиликка учрамади ва рақибларини осонликча енгди. Олмалиқликлар эса чорак ва ярим финалда яхшигина қаршиллик дуч келишди ва кўп куч йўқотишди. Шота Арвеладзе шогирдлари эса ажойиб спорт формасида. Боз устига таркибдаги йўқотишлар ҳам АГМКга қимматга тушиши мумкин. Нисбатан қисман устунлик "Пахтакор" томонида. Аммо яна ўша гап финал битта ўйиндан иборат ва исталган натижа қайд этилади. Икки жамоа ҳам эҳтиёткорликни ўйласа керак ва таваккалга қўл урмаслигини ҳисобга олсак катта ҳисоб қайд этилмайди. Биринчи бўлиб гол урган жамоа ғалаба қозонади. Тахминий ҳисоб 3:0 "Пахтакор" фойдасига.

Championat.asia сайтининг Қўқондаги мухбири Фарҳоджон Узоқов:

Хохлаймизми йўқми бу ўйинда “Пахтакор” фаворит. “Пахтакор” заҳирасида ҳам маҳоратли футболчиларни борлиги эвазига бутун ўйин давомида устунлик қила олади. Мени тахминимча “Пахтакор” кичик ҳисобда ғалаба қозонади. Лекин Миржалол Қосимов айтганидай битта ўйинда ҳар нарса бўлиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, финал учрашуви бугун соат 15:00 да бошланади.

Оғабек Самисов тайёрлади

Rating: +18   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика