Latest news

10:48Рубен Аморим: "Менимча, биз ҳали тайёр эмасмиз"  0 10:22АS. "Реал" АПЛдан футболчи олиб келишни режа қилмоқда  2 09:53ПСЖ "Манчестер Сити"нинг илк таклифини қабул қилмади  0 09:25"Нефтчи" икки нафар бразилиялик билан шартнома имзолади  3 08:54EЧЛ гуруҳ босқичини ҳал қилган "Қайрат" қанча ишлаб олди?  6 08:26EЧЛнинг 32 та жамоаси маълум  3 07:53"Қайрат" бош мураббийи тарихий натижадан сўнг нималар деди?  0 07:40Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" — "Машъал" 3:1  1 07:32Ўзбекистон кубоги. Бугун яна иккита ярим финалчи аниқланади  3 02:06Биринчи лига. "Пахтакор-Фарм"дан 9:1, "ТерДУ"дан 8:1, пойтахт дербисида дуранг ва бошқа натижалар  0 02:05ЕЧЛ. "Буде Глимт" ва Кипр клуби лига босқичига йўлланмани қўлга киритди  0 01:56U21 биринчилиги. Пешқадам "Навбаҳор" йирик ҳисобда ютқазди, Андижонда голлар шоуси ва бошқа натижалар  0 01:01Камолиддин Тожиев: "Пахтакор ўз олдига доим олий мақсадни қўяди. Кубок ва Суперлигада охиргача курашамиз"  6 00:29Тарих яратилди! "Қайрат" пенальтилар сериясида "Селтик"ни мағлубиятга учратиб ЕЧЛ лига босқичига йўл олди!  42 00:14Отабек Нарзуллаев: "Мақсадимиз кубок финали эди. Энди бор эътиборимиз Суперлигага қаратилади"  2

Ўзбекистон кейинги расмий учрашувни қачон ўтказади? News

Ўзбекистон кейинги расмий учрашувни қачон ўтказади?

Терма жамоамиз ЖЧ саралаш иккинчи босқичидан ўрин олган охирги баҳсни йирик ҳисобда бой бериб кейинги раундга чиқа олмади.

Албатта, натижадан ҳаммамиз хафамиз. Жаҳон чемпионати камида яна тўрт йилга армон бўладиган бўлди. Лекин ҳаёт давом этади. ЖЧ саралаш кейинги босқичига йўл олган жамоалар 2 сентябрдан курашни давом эттиради. Хўш, қолганлар-чи?

Кейинги босқичга ўта олмаган жамоалар орасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳам бор. Шундай экан савол туғилиши мумкин, биз кейинги расмий ўйинни қачон ва ким билан ўйнаймиз? Шуниси маълумки, Ўзбекистон МТЖ буёғига фақат Осиё Кубоги-2023га чиқиш учун кураш олиб боради. 

Жаҳон чемпионатига саралашнинг навбатдаги раундига Осиёдан 12 жамоа йўл олди ва бу жамоалар автоматик равишда Осиё Кубоги-2023 йўлланмасига эга бўлишди: Сурия, Австралия, Эрон, Саудия Арабистони, Япония, БАА, Жанубий Корея, Хитой, Ироқ, Уммон, Вьетнам ва Ливан.

2023 йил Хитойда ўтказиладиган Осиё Кубогида жами 24 жамоа қатнашишини ҳисобга олсак, буёғига яна 12та жамоани аниқлаб олиш қолади. Демак, мана шу 12та жамоани саралаб олиш учун ОФК саралашни давом эттиради. 

Осиё Кубогига саралашнинг бу босқичида 24 жамоа тўрттадан 6 гуруҳга бўлинади. Ҳар бир гуруҳдан биринчи-иккинчи ўрин эгалари, яъни 12та терма жамоа Осиё Кубогига йўлланма олади. 

Ўзбекистон 1-саватчада бўлади 

Осиё Кубогининг навбатдаги саралаш ўйинлари 2022 йилнинг февраль ойида старт олади. Бу дегани биз шу йил охиригача бошқа расмий баҳсда майдонга тушмаймиз. Осиё Кубоги-2023 саралаш босқичи қуръасидан олдин жамоалар 6тадан тўртта саватчага бўлиб чиқилади. Ҳозирча кейинги босқичда ўйнайдиган 24 жамоадан 15таси маълум. Қолган жамоалар плей-офф баҳсларидан сўнг курашга қўшилади. 

Биринчи саватча: Ўзбекистон, Иордания, Баҳрайн, Қирғизистон, Фаластин, Ҳиндистон. 

Иккинчи саватча: Таиланд, Тожикистон, Филиппин, Туркманистон. 

Учинчи саватча: Қувайт, Афғонистон, Малайзия, Сингапур. 

Тўртинчи саватча: Мўғулистон.

Rating: -116   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика