Latest news

22:15Ҳаким Фузайлов: "Агар гол урмасак керакли очколарни қўлга кирита олмаймиз"  0 21:44Баҳром Ҳайдаров: "Дуранг бизни ҳам, рақибни ҳам қониқтирмади"  1 21:28Ла Лига. "Реал" тўхтамаяпти, Алонсо жамоаси бешинчи ўйинда ҳам ғалаба қозонди  23 21:15Суперлига. "Нефтчи" марказий тўқнашувда "Динамо"дан устун келди ва пешқадам "Насаф"га анча яқинлашди  77 21:05Бундеслига. "Бавария" меҳмонда "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз таслим этди  3 20:35"Манчестер Юнайтед" — "Челси". Таркиблар маълум  29 20:17"Верона" — "Ювентус". Таркиблар маълум  8 20:12"Бухоро" ўз тарихида биринчи маротаба "Навбаҳор"га 3тадан кўп гол урди   8 19:59Суперлига. "Бухоро" "Навбаҳор" дарвозасига жавобсиз 5 та тўп киритди  96 19:53"Сабаҳ" — "Туран". Раҳмоналиев асосий таркибда  3 19:26Зиданнинг 27 ёшли ўғли Люка спорт фуқаролигини Жазоирга ўзгартирди  0 18:55Суперлига. "Хоразм" ўз уйида "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнади  11 18:35АПЛ. "Ливерпуль" Мерсисайд дербисида қийин ғалабага эришди  11 17:08Футзал. Ўзбекистон Фаластинни тор-мор этди  18 16:41Рубен Санчес: "Мухлисларимизни яна бир бор ранжитишга ҳаққимиз йўқ эди"  0

Ўртоқлик учрашуви. Роналду майдонга тушган ўйинда МЮ "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади News

Ўртоқлик учрашуви. Роналду майдонга тушган ўйинда МЮ "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади

Янги мавсумга тайёргарлик кўраётган "Манчестер Юнайтед" ва "Райо Вальекано" ўзаро ўртоқлик ўйини ўтказди.

Янги мураббий бошчилигида "қизил иблислар" тайёргарлик жараёнини муваффақиятли бошлаганди. Жумладан, "Ливерпуль" йирик ҳисобда мағлуб этилганди. Бугун жамоа сўнгги назорат баҳсида майдонга тушди. Клуб таркибида сўнгги беш ўйинни ўтказиб юборган португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду ҳам асосий таркибда баҳсни бошлади ва танаффусда алмаштирилди. Айнан CR7 нинг ўрнига майдонга тушган Диалло иккинчи бўлим бошида ҳисобни очди. Бироқ испанлар Гарсиянинг голи эвазига жавоб қайтарди. Шу тариқа, учрашувда ҳисоб бошқа ўзгармади. Эслатиб ўтамиз, инглизлар бундан аввалги ўртоқлик ўйинида "Атлетико"га кичик ҳисобда ютқазганди (0:1).

"Манчестер Юнайтед" – "Райо Вальекано" 1:1

Голлар: Диалло (48) — Гарсия (57)

"Манчестер Юнайтед" – Хитон, Теллес, Мартинес (Байи, 61), Варан, Лэрд, Гарнер (Иқбол З, 74), ван де Бек, Эриксен (Мейберги, 61), Чонг (Хансен-Аароэн, 85), Гарначо (Шоретире, 73), Роналду (Диалло, 46)

"Райо Вальекано": Дмитриевски, Фран Гарсия, Катена, Суарес, Баллиу, Сисс, Лопес, Гарсия, Трехо, Палазон, Фалькао

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика