Latest news

14:18Ўзбекистон U-23 - Шри-Ланка U-23. Ўзбекистон терма жамоаси таркиби эълон қилинди  0 13:41Рауль – "Байер" мураббийлигига номзодлардан бири  1 13:38Гулжигит Аликулов - Ўмон билан ўйин, "Қайрат" ва Жалолиддинов ҳақида   0 13:25ФОТОГАЛЕРЕЯ. "CAFA Nations Cup-2025". Туркманистон – Ўзбекистон 1:2  1 12:55Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  0 12:34Дидар Дурдиев: "Ўзбекистон билан дуранг ўйнашимиз мумкин эди"  3 12:00Игорь Сергеев: "Шквирин ва Аҳмедовни ортда қолдирдим? Термада шахсий статистика эмас, жамоа манфаати муҳимроқ"  6 11:39Алишер Одилов: Терма жамоадаги дебютим кутганимдек зўр бўлмади, сабаби..."  12 10:40Суперкомпьютер Чемпионлар лигаси фаворитлари номини эълон қилди  12 10:04Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси ҳам Осиё кубоги саралашидаги юришини бошлайди  5 09:06Халқаро ўртоқлик турнири. Бугун ўсмирларимиз Англияга қарши майдонга тушади  9 08:35Ёзнинг энг қиммат ТОП-10 трансфери. Рўйхатнинг дастлабки учта ўрни бир жамоага тегишли  7 08:04"Байер"дан хайдалган тен Хаг қанча товон пули олиши маълум  8 07:32Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити"нинг EЧЛ қайдномасидан жой олди  14 02:20Хейлунд МЮдан кетганидан қаттиқ ҳафа бўлган. Ҳужумчи ўзини Шешкодан яхшироқ деб ҳисоблаганди  7

Ўртоқлик ўйини. "Динамо" Қозоғистон чемпионати совриндорини мағлуб этди News

Ўртоқлик ўйини. "Динамо" Қозоғистон чемпионати совриндорини мағлуб этди

"Динамо" Туркия йиғини доирасидаги учинчи ўртоқлик ўйинида Қозоғистон чемпионатининг амалдаги бронза медали соҳиби "Актобе"га қарши майдонга тушди.

Вадим Абрамов шу куни иккита таркибни синовдан ўтказди. Биринчи бўлимда Воҳиджон Оқбўтаев кучли зарбаси билан ҳисобни очди – 1:0.

Кўп ўтмай, бош ҳакам Душан Мийични оддий қўполлик учун майдондан четлатди. 40-дақиқада эса ҳакам "Динамо" дарвозаси томон пенальти белгилади ва қозоқлар ҳисобни тенглаштиришди – 1:1.

Иккинчи бўлимда эса таркиб деярли тўлиқ ўзгаргач, жамоа янада ҳужумкор ўйнади. Шу куни захирадан майдонга тушганига 5 дақиқа ҳам бўлмаган кўрикдаги легионер Франческо Иминовнинг узатмасини голга айлантириб, самарқандликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди – 2:1.

80-дақиқада эса Санжар Шоаҳмедов қарши ҳужумда Фаррух Икромовни яккама-якка вазиятга олиб чиққач, у дарвозабонни доғда қолдириб, тўпни Анвар Ҳожимирзаевга етказди ва у ўйин тақдирига нуқта қўйди – 3:1.

Шу тариқа, Самарқанд жамоаси Қозоғистон клубини мағлуб этиб, Туркия йиғинида биринчи ғалабасига эришди.

Ўртоқлик ўйини. 15 феврал (пайшанба)

"Актобе" (Қозоғистон)  - "Динамо" (Ўзбекистон) - 1:3

Голлар: Уманиязов пеналтидан 40 – Воҳиджон Оқбўтаев 5,  Франческо 45, Анвар Ҳожимирзаев 80.

"Динамо" (1-бўлим): Фарҳод Раҳматов, Душан Мийич, Анваржон Файзуллаев, Комил Шарофутдинов, Муҳаммадбобур Асадуллаев, Воҳиджон Оқбўтаев, Акбар Исматуллаев, Жавлон Маликов, Хислат Халилов, Эммануел Ягр, Кожо Жоэл.

"Динамо" (2-бўлим): Равшан Ягудин, Хуршид Убайдуллаев, Артём Сокол, Одил Абдумажидов, Салим Мустафоев (Улуғбек Абдуллаев, 70), Франческо (Дамир Темиров, 65), Санжар Шоаҳмедов, Францис Нарх, Ҳумоюнмирзо Иминов, Фаррух Икромов, Кожо Жоэл (Анвар Ҳожимирзаев, 50).

Четлатиш: Душан Мийич, 31.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика