Latest news

14:40"Ювентус" ҳужум чизиғини нигериялик тўпурар билан кучайтирмоқчи  0 14:11"Бургос" билан музокаралардан қочган Очоа Кипр жамоасига ўтди  0 13:42Чемпионлар Лигасига янги тартиб киритилди  1 13:14"Реал" ёки Аргентина? Мастантуоно олдида қийин танлов  1 12:48Дембеле "Олтин тўп"нинг муқобилини қўлга киритди  3 12:16"Бавария" ноябрда 3 асосий ўйинчиси сафга қайтишидан умидвор  0 11:45"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти  3 11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  1 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  5 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   7 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  2 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  22 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  2 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  3

Оллоберган Каримов: "Аввалги U-17 Жаҳон чемпионатини Хоразмда телевизордан кўрганман. Ўшанда вақти келиб мундиалда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилиш хаёлимга ҳам келмаган" News

Оллоберган Каримов: "Аввалги U-17 Жаҳон чемпионатини Хоразмда телевизордан кўрганман. Ўшанда вақти келиб мундиалда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилиш хаёлимга ҳам келмаган"

Индонезия яшил майдонларида ўтган U-17 Жаҳон чемпионатида чорак финалгача етиб борган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси кеча юртимизга қайтиб келди.

Футбол жамоатчилиги, мухлислар, ОАВ футболчиларни кўтаринки руҳда кутиб олди. Мазкур жараён давомида терма жамоа етакчиси Оллоберган Каримовнинг фикрлари билан қизиқдик. 

"Бундай даражадаги мусобақада биринчи маротаба қатнашдик. Футболчилар учун барча шароитлар яратиб берилди. Жаҳон чемпионатини муваффақиятсиз бошлаганимизга қарамасдан, гуруҳдан чиқишни уддаладик. Чорак финалда ғолиблик учун асосий давъвогар Англияни мағлуб этдик. Ишонсангиз, чорак финал ўйинидан сўнг меҳмонхонада, мухлисларда муносабат ўзгарди. Ҳурмат қилган ҳолда дастхатлар сўрашди, суратларга тушишди. Бу албатта ёқимли ҳолат. Франция билан ўйинда омадимиз келмади. 

Аввалги Ҳиндистондаги U-17 Жаҳон чемпионатини Хоразмда телевизордан кўрганман. Ўшанда вақти келиб кичик мундиалда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилиш хаёлимга ҳам келмаган. Ўзимга ўзим савол берардим, мен ҳам ўйнайманми? Худога шукур насиб қилди. Бундан хурсандман", – дейди Оллоберган Каримов.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика