Latest news

23:50"Байер" "Манчестер Сити" футболчисини ижарага олди  0 23:40Суперлига. "Нефтчи" – "Машъал" 3:0   0 23:19Виктор Карпенко: "Биринчи бўлим бизнинг устунликда ўтди, иккинчи бўлимда ҳимояланишга мажбур бўлдик"  3 22:51Баҳром Ҳайдаров: "Мағлубиятга лойиқ эмасдик"  0 22:35Отабек Нарзуллаев мағлубият сабабини айтди  1 22:16Виталий Левченко: "Ғалаба қозонган бўлсак-да, кўплаб хатоларга йўл қўйдик"  2 22:01Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" - "Крайова" баҳси асосий таркиблари  22 21:55Суперлига. "Бухоро"нинг 5 ўйинлик ғалабасиз серияси "Қўқон-1912" билан баҳсда якунланди  15 21:40Қатардаги U17 Жаҳон чемпионатида 3 нафар ўзбекистонлик ҳакам ишлайди  3 21:13"Барселона" асосий ҳимоячиси билан шартномани узайтирди  0 20:54Суперлига. "Нефтчи" "Машъал"ни тотал устунлик билан ютди ва етакчиликни қўлга олди  38 20:20Жезуш: "Стадиондаги мухлисларнинг 80 фоизи Роналду учун келади"  23 19:49Манба: "Челси" Жексонни ижарага беради  0 19:20Жо Коул АПЛ мавсум фаворитини айтди  2 18:46"Наполи" Довбикни сотиб олмоқчи  2

"Олдимда Эрон, БАА ва Кувайт клубларидан таклифлар мавжуд" — Ризо Яздандўст News

"Олдимда Эрон, БАА ва Кувайт клубларидан таклифлар мавжуд" — Ризо Яздандўст

"Металлург" жамоасининг эронлик собиқ ҳимоячиси Ризо Яздандўст юртимиздаги фаолияти ҳамда таассуротлари ҳақида сайтимизга интервью берди.

- Ризо, биринчи маротаба легионер сифатида ўзбек клубида фаолият юритдингиз. Шу ҳақда фикрингиз қандай?

- Ҳа, биринчи марта Эрондан ташқарида фаолият олиб бордим. Юртингизда футболчилар учун жуда яхши шароитлар яратилган. Ўзим ҳаракат қилган Бекобод клубида хам қулайликлар етарли, бу ерда профессионаллар иш олиб боришади ва энг асосийси, аҳил жамоа мавжуд. Мухлисларнинг ҳам футболга меҳри ажойиб экан.



- "Металлург" жамоасидан кетишингизга нима сабаб бўлди?

- Бунга асосий сабаб – онамнинг бетоблиги. Онам яқинда жарроҳлик операциясини ўтказди. Мен унинг ёнида бўлишим керак эди. Шу сабабли Ўзбекистонни тарк этишга мажбур бўлдим.

- Сизнингча, Ўзбекистон ва Эрон чемпионатлари ўртасида қандай фарқ мавжуд?

- Икки мамлакат футболидаги фарқ сезиларли эмас. Эронда жисмоний ҳолат ва индивидуалликка алоҳида эътибор берилади. Мураббий ва футболчиларга бўлган босим хам юқори. Ўзбекистон жамоалари асосан интизомли, жамоавий футбол ўйнашга интиладилар. Фикримча, яқин йиллар ичида футболингиз янада ўсишга эришади. Сабаби юртингизда академиялар ва болалар футболига бўлган эътибор мени яхши маънода ҳайрон қолдирди.



- Келгусидаги режаларингиз ҳақида айта оласизми? Агар ўзбек клубларидан таклиф бўлса, қабул қилармидингиз?

- Ҳозир менга Эрон, БАА ва Кувайт клубларидан таклифлар мавжуд. Тез орада якуний қарорни қабул қиламан. Ўзбекистонга қайтишни истар эдим, лекин афсуски, ҳозир онам ва оиламга яқинроқ жойда бўлишим керак.


Фурқат Пўлатов суҳбатлашди.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика