Latest news

11:28Факт. "Пахтакор" тарихда биринчи мартта Андижонда 6 та гол урди   0 10:47Романо Доннарумманинг келажаги ҳақида фикр билдирди  0 10:13Ўзбекистон МОҚ раҳбарлари "Манчестер Сити" клуби меҳмони бўлишди   4 09:46Гвардиола Родридан нима истаётганини айтди  2 09:20Пролига. Бугун янги турга старт берилади  0 08:53"Манчестер Юнайтед" 20 ёшли дарвозабон билан шартнома имзолашга яқин  1 08:26Суперлига. Бугун 20-тур якунланади  0 07:58"Интер" "Ланс" ярим ҳимоячисини сотиб олди  0 07:35Суперлига. "Андижон" – "Пахтакор" ўйинида 8 та гол урилди ва "шерлар" ғалаба қозонди. "Қизилқум" – "Бунёдкор" баҳсида эса дуранг  11 07:30"Манчестер Сити"нинг яна бир ҳимоячиси тарк этиши мумкин  1 01:56АПЛ. "Челси" дербида "Вест Хэм"ни аямади  5 01:39Франция. ПСЖ яна кичик ҳисобда ғалабага эришди  0 01:29Бундеслига старт олди: мавсумнинг илк ўйинида "Бавария" "Лейпциг"ни янчиб ташлади, Кейндан хет-трик!  8 00:49Бошланғич таркибдаги Палмер нима сабабдан дербида қатнашмаяпти?  0 00:30ЖЧ-2026га қуръа қачон ва қаерда ташланиши маълум!  5

ОКМКнинг япониялик легионери Арихиро Сентоку: "Бу ерга келганимдан сўнг Сато Минори ҳақида гапиришни бошлашди. Ўзбекистон ўша ўйинда Япониядан устун эди" News

ОКМКнинг япониялик легионери Арихиро Сентоку: "Бу ерга келганимдан сўнг Сато Минори ҳақида гапиришни бошлашди. Ўзбекистон ўша ўйинда Япониядан устун эди"

Биламизки, ички чемпионатимизда иштирок этувчи жамоаларимиз асосан Сербия, Россия, Украина мамлакатларидан футболчиларни таклиф қилишади.

Лекин, олдинги йилларда шарқий осиёлик ўйинчилар хизматидан фойдаланган клубларимиз ҳам бўлди. Тушунган бўлсангиз гап Олий ва Суперлигамизда тўп тепган Япония ва кореялик легионерлар ҳақида кетмоқда. "Пахтакор" ва "Бухоро"да ўйнаган Наоя Шибамура ёдингиздами? "Бунёдкор"да муваффақиятли натижаларга эришган Сато Миноричи? Жорий мавсумда ОКМК таркибида яна бир япониялик футболчи Арихиро Сентоку тўп тепмоқда. Футболчи Ўзбекистонга мослашиш жараёни ҳақида фикрларини билдирди. 

- 2024 йил бошида янги жамоага келдингиз. Биринчи давра якунига етмоқда. Таассуротларингиз қандай? 

- Ҳаммаси одатдагидек. Янги жамоага келиб қўшилдим ва шу ерда ўйнамоқдаман. Ўйин амалиётига эга бўлмоқдаман. Бош мураббийимиз бизга ишонч билдирмоқда. Ундан кўп нарса ўрганишга ҳаракат қиляпмиз. 

- Ҳамюртингиз Сато Минори "Бунёдкор"да танилганди, ажойиб ўйинлар кўрсатганди. Минори ҳақида эшитганмисиз? 

- Йўқ, аммо Ўзбекистонга келганимдан кейин барча менга Минори ҳақида гапиришни бошлади. Ўшанда Сато Минори кимлигини билиб олдим. Ўзбекистон футболини юқори баҳолайман. Яқиндагина олимпия терма жамоангиз Осиё кубоги финалида Японияга қарши ўйнади. Ўзбекистон ўша учрашувда Япониядан устунроқ эди. Ўзбек футболи ўсиб бормоқда.

- Ўзбекистон иқлими сизга қийинчилик туғдирмаяптими?

- Йўқ. Мен бунга қадар кўп мамлакатларда тўп тепганман. Об-ҳаво мен учун муамммо эмас. Япониядаги об-ҳаво бироз бошқача, аммо ёз мамлакатингизда анча иссиқ бўлиши ҳақида эшитдим.

- Жамоадошларингиз ҳақида нималар дея оласиз?

- Уларнинг барчаси билан дўстлашиб олдим. Барчаси яхши. Баъзида жамоадошларим билан бирга овқатланишга бориб турамиз

- Европа чемпионати бошланмоқда. Қайси жамоани кузатасиз?

- Барча жамоаларда имконият бор. Европада кўп ўйнаганман, аммо аниқ бир жамоани белгилаб ўта олмайман. Футболчи сифатида Модрични ёқтираман.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика