Latest news

22:56АПЛ. "Ньюкасл" - "Ливерпуль" баҳси учун таркиблар эълон қилинди  3 22:38Аёллар ўртасида ОЧЛ. "Насаф" қизлари Непал клубини таслим қилди  0 21:54Винисиус "Овьедо"га қарши ўйинни захирада бошлашини кутмаган экан. Алонсо уни огоҳлантирмаган  1 21:35"Бавария" Жексон билан келишувга эришди. Энди "Челси" билан музокаралар бўлиб ўтади  1 21:24"Марсель" "Реал" хавбекини ижарага олмоқчи  0 20:56Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" "Навбаҳор"ни йирик ҳисобда енгиб, илк ярим финалчига айланди  99 20:03Артём Петросян: "Қизил карточка ҳаммасини барбод қилди"  3 19:54Фарҳод Нишонов: "Олимпик" 10 киши бўлиб қолганига қарамасдан, астойдил курашди"  0 19:17Ҳиндистон терма жамоаси CAFA мусобақаси учун таркибини эълон қилди  5 18:58Про лига. "Олимпик-MobiUz" бир киши кам "Олимпик" устидан минимал ғалабага эришди  0 18:39Ямаль ва жамоадошлари Фликка қулоқ солмаяпти(ми)?! Бундай камбэклар "Барселона"нинг устунлиги эмас, заифлигини билдиради  16 18:20ЎзФҲМ "Сўғдиёна" – "Динамо" учрашувидаги эҳтимолий пенальти бўйича изоҳ берди  23 17:463 та голга ассистентлик қилган футболчи, рақибни тор-мор келтирган мураббий, 22 ёшли посбон — Суперлигада 20-турнинг энг яхшилари​  0 17:20Ўзбекистонда футбол соҳаси рақамлаштирилади  6 17:06Йўлдошев, Ресан, Эркинов, Педро, Кожо... Суперлига 20-тур рамзий терма жамоаси  0

ОКМКда тарихий ғалаба, водий дербисидаги мухлислар рекорди - Суперлиганинг 7-туридан 20 та факт News

ОКМКда тарихий ғалаба, водий дербисидаги мухлислар рекорди - Суперлиганинг 7-туридан 20 та факт

Кеча бўлиб ўтган "Локомотив" - ОКМК (0:2) учрашуви билан Суперлиганинг 7-турига якун ясалди.

Тур давомида айрим натижалар, сериялар, анъаналар янгиланди. Қуйида шу ҳақида батафсил. 

- "Қизилқум" сўнгги маротаба 2021 йил "Металлург"ни меҳмонда ютган, кейинги 3 та ўйиннинг 2тасида дуранг 1тасида бекободликлар ғалаба қозонган

- "Навбаҳор" Суперлига доирасида сўнгги маротаба 2006 йилда меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келган экан.

- Самвел Бабаян ўз фаолияти давомида биринчи маротаба Иван Бошкович жамоаларини мағлуб этди.

- "Бунёдкор" тарихдаги энг ёмон мавсумни ўтказмоқда. Жамоанинг ғалабасиз серияси 7та ўйинга етди. Унгача энг ёмон серия иккита ўйин бўлган

- "Қизилқум" - "Металлург" жамоалари 2014 йилдан сўнг яна бир маротаба голларсиз дуранг қайд этишди.

- "Нефтчи" - "Андижон" жамоалари ўзаро 50-юбилей учрашувида иштирок этишди.

- "Нефтчи" - "Андижон" жамоларининг ўзаро учрашуви қаторасига иккинчи маротаба дуранг билан якунланди.

- "Нефтчи" - "Андижон" жамоаларининг ўзаро тўқнашувида дастлабки маротаба 2:2 ҳисоби қайд этилди.

- Азиз Асимов 385 кунлик танаффусдан сўнг яна "Нефтчи" учрашувини бошқарди

- "Сўғдиёна" футболчиси Люпче Дориев қаторасига иккинчи учрашувда "Навбаҳор" дарвозасига гол урмоқда.

- "Навбаҳор" "Сўғдиёна"ни 2011 йилдан буён 2:1 ҳисобида мағлуб этди.

- "Сурхон" ва "Динамо" жамоалари ўзаро 25-учрашувини ўтказди.

- "Сурхон" ва "Динамо" жамоалари баҳси 1999 йилдан сўнг яна бир маротаба 1:1 натижаси билан якунланди.

- "Бунёдкор" - "Насаф" жамоалари 2015 йилдан буён учрашувни голларсиз дуранг билан якунлашди.

- Ҳакам Равшан Абдувоҳидов 4 йилдан сўнг "Локомотив" ўйинида ишлади.

ОКМК ўз тарихида илк бор "Локомотив"ни сафарда таслим қилди.

- "Динамо" кетма-кет бешинчи ўйинда дуранг ўйнади.

- Водий дербисида мухлислар сони бўйича рекорд ўрнатилди. 19867 нафар мухлис учрашувни бевосита стадиондан кузатиб борди.

- "Металлург"нинг жорий мавсумдаги ғалабасиз серияси давом этмоқда.

- "Бунёдкор" футболчилари "Насаф"га қарши учрашувда жорий мавсумдаги тўртинчи қизил карточкани ишлаб олди. Бу лигадаги антирекорд.



Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика