Latest news

21:25Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Мальорка" билан дуранг ўйнади, мадридликлар ўйинни ўн киши бўлиб якунлашди  2 21:15Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Черан томонидан киритилган гол "Насаф"га ғалаба тақдим этди  65 21:02Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Аланяспор"ни мағлуб этолмади, истанбулликларнинг ягона голига Шомуродов муаллифлик қилди  15 20:52БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Ғаниев 59 дақиқа ўйнади  1 20:25АПЛ. "Арсенал" - "Манчестер Сити" 0:1 (матнли трансляция)  21 19:37Родри: "Арсенал"дан қасос олишимиз керак"  5 19:18"Арсенал" — "Манчестер Сити". Ҳусанов асосий таркибда  29 18:50Усмоновнинг сўнгги сонияларда киритган голи "Андижон"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  28 15:26"Манчестер Юнайтед" Вальверде эвазига "Реал"га ўз футболчисини беришга тайёр  7 14:38"Арсенал" 80 млн евролик испанни харид қилмоқчи  2 13:58Левченко: "Нега ғалабани мухлислар билан нишонламайман? Барчаси ўйиндаги асаб ва руҳий чарчоқ сабаб"  5 13:14Фергюсон "Манчестер Юнайтед"га қайтмоқчи эканини тан олди  17 12:35Аморимнинг "Реал"даги трансфер мақсади маълум бўлди  6 11:56"Реал" "Ливерпул"нинг навбатдаги юлдузини нишонга олди  11 11:20Месси МЛС тўпурарлар пойгасида етакчилик қилмоқда - 22 та ўйинда 22 та гол  5

ЎФА раҳбарияти Алёша Асанович ва Гайоз Дарсадзе билан учрашди News

ЎФА раҳбарияти Алёша Асанович ва Гайоз Дарсадзе билан учрашди

Бугун Ўзбекистон Футбол Ассоциациясида Хорватия футболи фахрийси, ЎФА техник директорлигига номзод Алёша Асанович ва ФИФА техник консультанти Гайоз Дарсадзе билан учрашув бўлиб ўтди.

Футбол кундан кунга ривожланиб бормоқда ва мураббийлик, бошқарув фаолиятлари, хусусан, техник директор лавозими доимий равишда билимларни ошириб бориш, замонавий тенденцияларни кузатиш ҳамда жорий этишни талаб қилади. Суҳбат давомида ана шу масалалар ҳақида сўз борди. 



Академиялардаги таълим ва машғулотлар бевосита техник директорлар назорати остида эканлиги, барча жараёнларни ташкил этишда бу мутахассисларнинг билим ва савияси муҳим эканлиги таъкидланди. ФИФА техник консультанти Гайоз Дарсадзе Ўзбекистонда бу йўналиш бўйича бир қанча лойиҳалар ишга туширилганини айтиб, ФИФА талаблари асосида мутахассисларни тайёрлаш бўйича маълумот бериб ўтди.



Ўз ўрнида, хорватиялик мутахассис Алёша Асанович аввалги ташрифлари давомида бир нечта ҳудудларимизда бўлгани, Ўзбекистонда иқтидорли ва техник жиҳатдан кучли футболчилар кўп эканлигини қайд этди. Бироқ асосий вазифа мураббийларни савиясини янада ошириш, бу борада уларга профессионал ва илмий асосланган таълим беришни янги босқичга олиб чиқиш кераклигини таъкидлади.

Конструктив руҳда ўтган учрашувда иштирокчилар бир қатор йўналишлар юзасидан ўзаро фикр алмашдилар ҳамда олдинда турган режаларни муҳокама қилдилар.



Маълумот учун, Алёша Асанович Жаҳон чемпионати иштирокчиси ҳисобланиб, фаолияти давомида кўплаб номдор жамоалар, хусусан, "Монпелье", "Хайдук", "Вальядолид", "Наполи" ва "Дерби Каунти" каби жамоаларда тўп тепган. Мураббий сифатида Хорватия U-21 ва миллий терма жамоада ишлаган. Техник директор сифатида бир қанча клубларда тажриба тўплаган.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика