Latest news

01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  36 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0

ЎФА Президенти Абдусалом Азизов миллий терма жамоа билан учрашди News

ЎФА Президенти Абдусалом Азизов миллий терма жамоа билан учрашди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Президенти Абдусалом Азизов Грузияга қарши баҳс олдидан миллий терма жамоа аъзолари билан учрашди

Футболимиз раҳбари миллий жамоа олдида турган кейинги мусобақалар масъулияти, уларга тизимли тайёргарлик кўриш, ҳар бир ўйинда сидқидилдан ҳаракат қилиш лозимлиги ҳақида фикр билдирди.

Миллий терма жамоада ўйнаш ҳар бир футболчи учун фахр эканлиги, жамоа бирдам бўлиб, ватан шарафи учун курашиши ва юрт обрўсини халқаро майдонларда муносиб ҳимоя қилиш кераклиги таъкидланди.

Шунингдек, футболчи ва мураббийлар билан ўтган суҳбатда ижобий натижаларга эришиш учун ЎФА томонидан барча зарур шароитлар тақдим этилиши маълум қилинди. Ўз ўрнида жамоамизнинг бир қатор етакчи футболчилари ўз фикрларини билдириб ўтишди. Абдусалом Абдумавлонович бўлажак учрашувларда жамоамизга омад тилади.

Абдусалом Азизов мураббийлар штаби билан суҳбатда тайёргарлик жараёнида кучли жамоаларга қарши ўртоқлик учрашувлари ўтказиш муҳимлигини эътироф этди. Сречко Катанес терма жамоамиз билан ишлашдаги дастлабки таассуротлари ва фикр-мулоҳазаларини билдирди. Клублардаги мунтазам машғулотларда футболчиларнинг жисмоний тайёргарлигига алоҳида эътибор қаратиш зарурлиги айтилиб, бу борада жамоаларга керакли кўрсатмалар берилишига қарор қилинди.

Тиббий штаб томонидан жароҳат олган футболчилар борасида маълумотлар эшиттирилди ва ЎФА Президенти уларга энг замонавий, юқори даражадаги тиббий ёрдам кўрсатиш амалиётини давом эттиришга кўрсатма берди.

Шундан сўнг Ўзбекистон миллий терма жамоаси Грузияга қарши баҳсда иштирок этиш учун Тбилисига жўнаб кетди.

Rating: -11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика