Одил Аҳмедов: "Ҳакам 2-3 вазиятда ҳуштак чалмади" News

Одил Аҳмедов: "Ҳакам 2-3 вазиятда ҳуштак чалмади"

Ўзбекистон терма жамоаси собиқ футболчиси ва ЎФА вице-президенти Одил Аҳмедов Россияга қарши кечган ўртоқлик баҳсидан (0:0) сўнг ўйин ҳақида фикр билдирди.

- Яхши ўйин бўлди, айниқса биринчи бўлимда.

- Баҳс охирида мухлислар ҳакамга қарата "позор-позор" дея бақиришди. Бу Россия дарвозасига белгиланмаган пенальтига ишорами?

- Шундай бўлса керак. Яна 2-3 вазиятда ҳакам ҳуштак чалмади. Пенальти бўлдими ёки йўқ, аниқ билмайман.

- Лекин 5 ҳақамнинг иккиси Ўзбекистондан эди.

- Бош ҳакам қозоғистонлик.

- Жавоб ўйини ўтказилишига қандай қарайсиз?

- Яхши бўлард, биз Россия билан ўйнашни жудаям хоҳлаймиз. Муносиб рақиб" - дейди Ўзбекистон футбол ассоциацияси вице-президенти.

Rating: +18   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика