Latest news

11:34Эшитдик-да! Тимур Кападзе "Пахтакор" бош мураббийи бўлиши мумкин  29 10:48ПСЖ ва "Ювентус" ўзаро келишувга эришди  0 10:23"Челси" 24 йиллик анаънадан воз кечади  3 09:56Икич Фране: "Жамоамиз бу ўйинда ғалаба қозонишга ҳақли эди"  0 09:27Германия терма жамоасининг сентябрдаги ўйинлар учун чақирилган футболчилари маълум  3 08:54МЮ Брунуни сотишга тайёр. Унга нарх қўйилди  7 08:27"Бухоро" "Бунёдкор"ни мағлуб этиб, тарихда илк бор ярим финалга чиққан учрашувдан ФОТОГАЛЕРЕЯ  9 08:00Жароҳатдан қайтган Месси жамоасини Лига кубоги финалига олиб чиқди  9 07:50Германия Кубоги. "Бавария" меҳмонда 3-лига жамоасини мағлуб этди  1 07:31Аморим кечаги мағлубиятга изоҳ берди  8 02:42Англия кубоги. "Манчестер Юнайтед" 1/32 финалда 4-лига жамоасига мағлуб бўлиб, турнирни тарк этди  12 02:22EЧЛнинг барча 36 иштирокчиси маълум: "Барселона" ва "Реал" 1-саватда, "Арсенал" ва "Ювентус" 2-саватда, "Тоттенхэм" ва "Наполи" 3-саватда, "Монако" ва "Қайрат" 4-саватда  17 00:18"Ал Ҳилол" А Сериядаги футболчи учун 35 млн евро таклиф қилди, аммо...  0 23:51Себальос "Марсел"га ўтишдан бош тортди. "Реал" хавбекни 11+4 млн еврога мажбурий сотиб олиш шарти билан ижарага беришга тайёр эди  0 23:25Равшан Ҳайдаров: "Ҳеч қачон рақибларга паст назар билан қараш керак эмас"  5

ОЧЛ-2021. "Кавасаки Фронтале" бош мураббийи Тору Онике: "Ички чемпионатдаги муваффақиятларимизни ОЧЛда ҳам давом эттиришга ҳаракат қиламиз" News

ОЧЛ-2021. "Кавасаки Фронтале" бош мураббийи Тору Онике: "Ички чемпионатдаги муваффақиятларимизни ОЧЛда ҳам давом эттиришга ҳаракат қиламиз"

ОЧЛ-2021 шарқ минтақаси "I" гуруҳи иккинчи туридан ўрин олган "Кавасаки Фронатале" - "Бейжинг Гоан" учрашувидан олдин Япония клуби бош мураббийи Тору Онике ва футболчи Ю Кобаяши фикрлари билан ўртоқлашди.

"Олдиндаги баҳсда фақат ғалаба ҳақида ўйламоқдамиз. Биринчи учрашувни фойдамизга ҳал қилдик. Бор эътиборимиз "Бейжинг Гоан" билан ўйинга қаратилган. Бошқа нарса ҳақида ўйлаётганимиз йўқ. Умид қиламизки, навбатдаги ўйинда ўйлаган мақсадимизга эришамиз",- дейди Тору Онике.

"Мураббийимизнинг фикрларига қўшиламан. Ушбу баҳсда уч очкони ўз ҳисобимизга ёздириб қўйишга ҳаракат қиламиз",- дейди Ю Кобаяши.

- Ҳар уч кунда ўйинлар бўлиши қай даражада қийинчилик туғдирмоқда?

- Қисқа муддатда боз устига юқори ҳароратда ўйинлар ўтказиш албатта таъсир қилади. Барибир вазиятдан келиб чиқиб иш қилишимиз керак бўлади. 

- Саволим футболчига. Ўйиндан олдин рақибни осон ютамиз, деган фикр йўқми

Рақибнинг таркибида ёш футболчилар бўлсада, майдонга ғалабага чанқоқ бўлиб майдонга тушишади. Биз ҳам худди шундай жангга тайёрмиз. Майдоннинг ҳар бир қаричи учун жанг қилиб ғалаба қозонишни ўйламоқдамиз.

- "Кавасаки Фронтале" иккинчи йилдирки ҳамма мусобақаларда муваффақиятли иштирок этиб келмоқда.  Ўз чемпионатида етакчилик қилмоқда. Бу ютуқларни ОЧЛда ҳам давом эттирган ҳолда ғолиб чиқишни мақсад қилганмисиз?

- Чиндан ҳам биз яхши ўйин кўрсатмоқдамиз. Ўз ўйин услубимизни шакллантириб улгурдик. Мана шу услуб орқали барча ўйинларда ижобий натижага эришганларимизни қитъа миқёсидаги мусобақада ҳам давом эттиришга ҳаракат қиламиз. 

- Рақиб бош мураббийи "Кавасаки Фронтале"ни қитъанинг энг кучли жамоаси, дея эътироф этди. Бунга муносабатингиз қандай?

- Бизга юқори баҳо бергани учун рақиб жамоа мураббийига раҳмат айтиб қоламан. Лекин бироз ошириб юборибдилар (кулади). Ҳаммаси майдонда билинади. Ўзимизни яхши таассурот қолдиришга уринамиз.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика