Latest news

09:40Рустам Турдимуродов: "Сурхон" ҳеч қайси жамоадан кам эмаслигини исботлаймиз"   0 09:20Here we go! Жозе Моуринью "Бенфика" таклифини қабул қилди  3 08:50Нодирбек Абдураззоқов: "Ҳамма ўз хатосини билади"   0 08:20Суперлига. "Пахтакор" сўнгги бор Ғузорда қачон ғалаба қозонган?  2 07:55Факт. "Машъал" бугун тарихий натижа қайд этиши мумкин  1 07:25Суперлига. Бугун 22-турга старт берилади   0 07:00"Бургутлар" ОЧЛ-2да юришини бошлади. "Аркадағ" - "Андижон" учрашувидан галерея   1 02:44ОЧЛ 2. Роналдусиз "Ал Насср" Тожикистоннинг "Истиқлол" клубига жавобсиз бешта гол урди  4 02:38Туркия. Шомуродов ассист берган ўйинда "Истанбул Башакшеҳир" "Фотиҳ Карагюмрук"ни мағлубиятга учратди  4 02:05ЕЧЛ. "Бавария" Мюнхенда "Челси"ни мағлубиятга учратди  27 02:05ЕЧЛ. "Ливерпуль" охирги дақиқалардаги гол эвазига камбэк қилаёзган "Атлетико"ни таслим этди. ПСЖ ва "Интер" ўз ўйинларида ғалаба қозонишди  30 00:53"Реал"нинг Хёйсенни четлатилиши бўйича берган апелляцияси рад этилди  1 00:30ОЧЛ-2. "Аркадағ" - "Андижон" 0:0  7 23:54ОЧЛ 2. Эроннинг "Истиқлол" клуби "Ал Васл"га ўта йирик ҳисобда мағлуб бўлди. Ўзбек футболчилари қайдномада йўқ эди  3 22:53ОЧЛ 2. "Андижон"нинг гуруҳидаги иккинчи ўйинда ҳам дуранг қайд этилди  24

Обид Жўрабоев: “Гол уриб, айбимни бироз ювганимдан хурсандман” News

Обид Жўрабоев: “Гол уриб, айбимни бироз ювганимдан хурсандман”

Ўзбекистон кубоги 2-турида “Бухоро” Суперлига иштирокчиси “Металлург” билан дуранг ўйнади.

Ўйиндан кейин бухороликлар етакчиси Обид Жўрабоев фикрларига қулоқ тутдик. 

“Ўйин тенгма-тенг кечди. Баҳс бошида тўпни кўпроқ эгаллаб туришга интилдик. Бу бизга фойда келтирди.  Лекин айнан менинг хатоим билан дарвозамизга пенальти белгиланди. Рақиб эса бундан унумли фойдаланиб кетди. Биз ҳисобда ортда қолаётган бўлсакда, мувозанатни тиклашга уриндик. “Металлург” ҳам яхши ўйнади. Таркибида иқтидорли ёшлар кўпчиликни ташкил қилади. Ўйлашимча, натижа ўйинга мос бўлди. 

Ҳозирда кейинги босқичга йўлланма олиш имкониятимиз бор. Айни вақтда “Сурхон” ва “Бунёдкор”да 3 очкодан бор. Ҳали кейинги босқичга чиқиш учун имкониятимиз сақланиб қолган. Бунинг учун “Бунёдкор” билан кечадиган Тошкентдаги баҳсда муваффақият қозонишимиз талаб этилади. Агарда буни бажара олсак, имконият бўлади. 

Юқорида айтганимдек, пенальтига сабабчи бўлиб қолдим. Шундан кейин бироз асабийлик бўлди. Негаки, мен ўйин давомида бехато ўйнашга эътибор қаратаман. Асабийликни тезроқ унутиб, олдинга интилдим. Жарима зарбасини амалга оширишни жуда истадим. Жамоадошларимдан буни мен ижро этишни сўрадим. Гол бўлган вазиятда тўп рақиб футболчисига тегиб, йўналишини ўзгартирган бўлсада, гол бўлиб, айбимни бироз ювганимдан хурсанд бўлдим.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика