"Ньюкасл" Исакни сотиш ниятида эмас — клуб унинг нархини 173 миллион еврога кўтарди
20 jul 09:52
News


"Ньюкасл" Исакни сотиш ниятида эмас — клуб унинг нархини 173 миллион еврога кўтарди
Манбага кўра, клуб Исака билан қизиқиш билдираётган жамоаларни "қўрқитиш" мақсадида унинг нархини 173 миллион еврога (150 миллион фунт стерлинг) етказган.
"Ливерпуль" томонидан берилган 139 миллион еврога (120 миллион фунт) яқин таклиф эса рад этилган.
Аввалроқ, Саудия Арабистонининг "Ал-Ҳилол" клуби ҳам Исакни ўз сафига қўшиб олишга уриниши мумкинлиги хабар қилинганди. Бироқ манбаларга кўра, футболчининг ўзи айнан "Ливерпуль" сафига ўтишни орзу қилади.
Шу билан бирга, ишончли манбалар "Ливерпуль" "Айнтрахт" форварди ва "Ньюкасл"нинг трансфер мақсадларидан бири бўлган Уго Экитике билан шахсий шартнома борасида келишувга эришганини маълум қилган.
2024/2025 йилги мавсумда Исак барча мусобақаларда 42 та ўйинда иштирок этиб, 27 та гол ва 6 та голли узатма муаллифи бўлди. Унинг "Ньюкасл" билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг июнига қадар амал қилади. Transfermarkt маълумотларига кўра, Исакнинг бозор баҳоси тахминан 120 миллион еврони ташкил этади.
Similar news

Comments