Latest news

01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  36 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0

"Нурафшон" U-16 чемпионатида қатнашадими? Бухоро вилояти Туризм ва спорт бош бошқармасидан расмий муносабат News

"Нурафшон" U-16 чемпионатида қатнашадими? Бухоро вилояти Туризм ва спорт бош бошқармасидан расмий муносабат

Championat.asia сайтида "Нурафшон" клуби ҳақида муаллиф Фахриддин Рўзиев томонидан “Ана холос! Суперлига учун курашаётган "Нурафшон" 1-лигага тушиб кетиши мумкин” сарлавҳаси остида мақола чиққан эди.

Мақолага кўра, Бухоронинг "Нурафшон" клуби бугун ЎзПФЛга хат юбориб, U-16 жамоаси мазкур мусобақада иштирок этмаслигини билдирган. Championat.asia'га маълум бўлишича, бухороликлар бунга мавжуд молиявий муаммоларни рўкач қилиб кўрсатмоқда. Лекин, бу қарор Бухоро вилояти бош жамоасининг тақдирига жиддий таъсир қилиши мумкинлиги ва "Нурафшон" айни пайтда Суперлига плей-офф босқичига йўлланма олиш учун "Олимпик" билан курашаётгани, шу билан бирга бухороликлар бу йўлда муваффақият қозонса ҳам, U-16 жамоаси республика биринчилигида қатнашмаган тақдирда Ўзбекистон чемпионатининг юқори дивизионида иштирок этиш ҳуқуқидан маҳрум бўлиши мумкинлиги айтиб ўтилган эди.

Бироқ биз вазиятни ўрганиш мақсадида Бухоро Футбол клуби спорт директори Умиджон Хотамовга мурожаат қилганимизда Умиджон бизга маблағ масаласи бўйича умуман муаммо бўлмаганлигини, жамоа ҳар доим мусобақаларда иштирок этиб келганлигини ва жорий йилнинг 11-21 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида U-16 жамоалари ўртасида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон чемпионати мусобақаларига самарали иштирок этиш мақсадида "Бухоро" футбол клубига қарашли 3-сон Болалар-ўсмирлар футбол мактаби майдонида сафар олди ўқув-йиғин машғулотлари айни дамда қизғин кечаётганини ҳамда "Бухоро" футбол клубининг U-16 жамоаси мусобақаларга иштирок этиш учун 10 ноябрь куни хизмат сафарига йўлга чиқаётганлигини ва мазкур мусобақада ҳам албатта мувафақиятли қатнашишини маълум қилди.



Бухоро вилояти Туризм ва спорт бош бошқармаси
Матбуот хизмати

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика