Latest news

01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  4 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  36 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0

NOTING эмас, NOTHING! News

NOTING эмас, NOTHING!

Ёш ҳамкасбимиз Оғабек Самисов янги таъмирдан чиқарилаётган Тошкент шаҳар футбол академиясидан репортаж тайёрлабди.

Фотосуратларни кўздан кечирар эканман, таъмирлаш ишлари тугагач, академия замонавий ва чиройли кўриниш олиши кўз олдимдан ўтди. Лекин шу ўринда бир сурат эътиборимни тортди. Аниқроғи, суратдаги ёзув. Даҳлиздаги деворда шундай ёзув бор: WITHOUT FOOTBALL MY LIFE IS WORTH NOTING. 

Бу ёзув "Футболсиз менинг ҳаётим ҳеч нарсага лойиқ эмас" деган маънони билдириши керак, аслида. Лекин бу ерда бир хатолик кетган. Яъни, инглиз тилида "Ҳеч нарса" NOTING эмас, балки NOTHING деб ёзилади. Яъни бу ерда H ҳарфи тушиб қолган ва гапда умуман бошқа маъно келиб чиққан.

 

Агар NOTING дейдиган бўлсак, унда NOTE - қайд қилмоқ, NOTING эса Қайд қилиш маъносини  беради. Шунда гап мазмуни ўзгариб кетяпти: "Футболсиз менинг ҳаётим қайд қилишга лойиқ", яъни футболсиз ҳаётим зўр, бемалол ёзиб борсанглар бўлади деган маъно келиб чиқади. Кўряпсизми, битта ҳарф тушиб қолса, гап умуман бошқа маънони беряпти.

Бу гапни аслида WITHOUT FOOTBALL MY LIFE IS NOTHING деб берса ҳам бўларди. Яъни, бу ўринда албатта WORTH сўзини қўшиш шарт эмас. Майли, энди ким ёзган бўлса ҳам WORTH ни қўшибди ва бу борада катта эътироз йўқ. Фақат NOTING деган жойини тўғрилаб қўйиш керак бўлади. Йўқса, эрта-индин академия очилганидан сўнг инглиз тилини биладиган бирорта чет элликни таклиф этсак, ёзувни ўқиб ичида кулмасин дейман. 

Х.Холиқов.

Rating: +26   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика