Нидерландия ван Гал қайтганидан кейин илк бор мағлуб бўлди News

Нидерландия ван Гал қайтганидан кейин илк бор мағлуб бўлди

Бунгача 14 ғалаба ва 5 дуранг қайд этилди.

Луи ван Гал қўл остидаги Нидерландиянинг мағлубиятсиз серияси якунига етди.

Кеча жамоа ЖЧ-2022 1/4 финалида Аргентинага (2:2, пенальтилар бўйича – 3:4) ютқазди.

Бу ван Галнинг Нидерландия бош мураббийлик лавозимига қайтганидан кейинги илк мағлубиятидир.

Бугунги кунга қадар Нидерландия сўнгги мағлубиятини 2021 йилнинг 27 июнида Чехиядан қабул қилиб олганди (0:2). Ван Гал ўша йилнинг август ойида бош мураббийлик лавозимига қайтди ва кечаги баҳсгача терма жамоа 14 ғалаба ва 5 дурангдан иборат серияга эга бўлиб турганди.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика