Latest news

19:24Де ла Фуэнте: "Карвахаль ва Родри – ўз позициясида дунёнинг энг яхши икки футболчиси"  0 18:56CAFA Nations Cup. Ҳиндистон Афғонистон билан дуранг ўйнаб, 2-ўринга жойлашди  7 18:22"Барселона" ва "Арсенал" "Ноттингем Форест" футболчисини нишонга олди  0 17:54"Фулхэм" "Бавария" футболчисини ижарага олди  0 17:28"Арсенал" ярим ҳимоячиси бу йил "Олтин тўп"ни кимга бериш кераклигини айтди  3 16:59"Барселона" ҳимоячиси жароҳати сабаб 3 ҳафта майдонга туша олмайди  0 16:30Манба: Паулу Бенту Мисрда ишлаши мумкин  23 16:02Станислав Черчесов: "Ўзбекистонни умуман билмайдиган ва кўп нозик жиҳатлардан бехабар чет эллик мураббийнинг дарҳол натижа келтиришига ҳеч ким кафолат бера олмайди"  49 16:01"Байер" ва "Фенербахче" бош мураббийлик учун Постекоглу номзодини илгари сурмоқда  1 15:34Туркия клуби яқин кунларда Онанани ижарага олмоқчи  4 15:06ФИФА ЖЧ-2026 чипталарининг бошланғич нархини белгилади  4 14:38Россия – Иордания учрашувини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  5 14:11Бундеслига юлдузи трансфер ойнасининг сўнгги кунида МЮ таклифини рад этгани маълум бўлди  2 13:43Нагельсманн Германиянинг ЖЧ-2026даги мақсадини айтди  5 13:17Қозоғистондагилар "Реал" билан ўйин чиптаси билан боғлиқ фирибгарликлардан хавотирда  1

Нега турнинг марказий ўйинига ВАР жалб қилинмади? News

Нега турнинг марказий ўйинига ВАР жалб қилинмади?

Бугун Coca-Cola Суперлигаси баҳслари давом эттирилади.

13-турдан ўрин олган 2 та беллашувда Video Assistant Referee тизими ишлайди: "Локомотив" – "Насаф" ва "Пахтакор" – "Бунёдкор" (ҳар 2 ўйин пойтахтда ўтказилади).  

Хабарингиз бор, миллий чемпионатимизга ВАР тизими татбиқ этилгач, ҳакамликдан норозилар бир мунча кўпайди. Масалан, Бахтиёр Ашурматов бу тизим барча учрашувларни қамраб олиши кераклигини таъкидлади. Баъзилар эса Video Assistant Referee тизими ишлайдиган ўйинлар рўйхатини шакллантиришда қайси асосларга таянилишини сўраяпти. Бу кўпчиликни қизиқтиргани туфайли ЎФА ҳакамлик-инспекторлик қўмитаси раиси Эркин Бахтиёров билан боғланиб саволларимизга жавоб олдик.

Термиз ва Муборакда Video Assistant Referee тизими ишлаши учун шароит йўқ

Муборак ва Термиздаги ўйинларда ҳанузгача ВАР ишламади. "Сўғдиёна", "Локомотив" ва "Насаф" сингари жамоалар иштирокидаги баҳсларда 6 бор қўлланганини инобатга олсак, бу "Сурхон" ва "Машъал"га нисбатан адолатсизликдек туюлади. Бироқ, барчаси ташқаридан кўринганидек эмас. ВАР мазкур клубларнинг ўйингоҳларига ташриф буюрмаётганига ягона сабаб бор: стадионларда техниканинг ишлаши учун етарли шароит яратилмаган. Масалан, Термиздаги интернет билан боғлиқ муаммолар трансляция сифатига ҳам салбий таъсир қилиши ҳеч кимга сир эмас.

Video Assistant Referee тизими ишлайдиган ўйинлар рўйхати қандай шакллантирилади?

Бу борада олдиндан кескин кураш ваъда қилаётган баҳслар инобатга олинади. Жорий мавсумда ВАР ишлаган ўйинлар рўйхатига эътибор қилинса, бу фикр ўз тасдиғини топади. Иложи борича марказий учрашувлар танланади. Масалан, турнир жадвалида сўнгги ўринни банд қилган "Андижон"нинг пешқадам "Пахтакор"га қарши ўйинига ВАРни жалб қилишдан маъно йўқ. Аммо, элитада қолиш учун "бургутлар"нинг асосий рақобатчиси бўлиб турган "Машъал" билан ўйин турнинг марказий баҳсларидан бири бўлади ва шу туфайли Video Assistant Referee тизими тайинланади. 

"Сўғдиёна" — АГМК баҳсига нега ВАР жалб қилинмади?

Юқоридаги мантиқ асосида фикрласак, Улуғбек Бақоев ва Миржалол Қосимов шогирдлари ўртасидаги ўйинга ҳам Video Assistant Referee тизими тайинланиши керак эди. Чунки айнан Жиззахдаги учрашув 13-турнинг марказий ўйини ҳисобланади (2-ўрин учун курашаётган жамоалар). ЎФА ҳакамлик-инспекторлик қўмитаси эса Тошкентдаги 2 ўйинни танланади ва ўз мантиғига қарши боргандек кўринди. Бироқ...

Хабарингиз бор, 2-даврадан эътиборан Video Assistant Referee тизими иложи борича кўпроқ ўйинларни қамраб олиши ваъда қилинган эди. Маълум бўлишича, бу ишга энди янги техникалар ҳам сафарбар қилинди. Улар биринчи навбатда синовдан ўтказилиши кераклигини ҳам унутмаслик керак. ЎФА ҳакамлик-инспекторлик қўмитаси янги техникларни айнан 13-тур доирасида пойтахтда ўтказиладиган ўйинлар орқали синовдан ўтказиб олмоқчи. Тест жараёнини Жиззахдаги марказий баҳсда ўтказиш бир қатор эҳтимолий ноқулайликларни юзага чиқариши мумкин.

"Қўқон-1912" нега ҳеч кимни трансфер қилмади?

Author :
Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика