Latest news

19:48Иброҳим Йўлдошев - ОКМК футболчиси  0 19:14Суперлига. Биринчи давранинг эътиборга молик 5 воқеаси   1 19:12ЖЧ2026да 4 та танаффус бўлиши мумкин  2 19:00МЮ "Брайтон" ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда. "Милан" ҳам ушбу футболчи борасида маълумот йиғяпти  0 18:33Машарипов кичик жароҳат олди  1 18:30Тома Табатадзе "Нефтчи"ни тарк этди  6 18:15Лука Модрич: "Милан" – болалигимдаги севимли жамоам, Бобан эса кумирим эди"  10 17:52Диас "Ливерпуль"дан кетишга тайёр. "Барселона" ва "Бавария" янги таклифлар тайёрламоқда  0 17:37CAFA: Малайзия нотўғри иш қилди. Турнир саналари аввалдан эълон қилинган эди  13 17:00ЖЧ-2026га саволлар пайдо бўлмоқда. Уларга мусобақа стартигача жавоб топиш шарт   2 16:45Йоахим Лёв унга терма жамоадан таклиф бўлганини тасдиқлади  27 16:32Расман: "Сурхон" ҳужумчисини ижарага берди ва маҳоратли ярим ҳимоячиси билан хайрлашди  0 16:20"Навбаҳор"ни икки футболчи тарк этди  5 16:03Ўзбекистон терма жамоаси етакчиларидан яна бири Эронга йўл олмоқда  9 15:49Нега Эрон клублари ёппасига ўзбекистонлик футболчиларни олмоқда? Ҳамма гап ФИФА берадиган пулдами?  5

Нега Эрон клублари ёппасига ўзбекистонлик футболчиларни олмоқда? Ҳамма гап ФИФА берадиган пулдами? News

Нега Эрон клублари ёппасига ўзбекистонлик футболчиларни олмоқда? Ҳамма гап ФИФА берадиган пулдами?

Ёзги трансфер ойнаси вақтида иккита хабардан биттаси "ўзбекистонлик футболчи Эронга кетмоқда" деган сарлавҳа билан бошланмоқда.

Келинг бунинг сабабларини кўриб чиқамиз. 

ФИФА Жаҳон чемпионати вақтида клубларга нега ва қанча пул тўлайди ўзи?

ФИФА Жаҳон чемпионати вақтида футболчиларнинг клубларига пул тўлаш FIFA Club Benefits Programme орқали амалга оширилади. Бу дастур клубларнинг ўйинчилари миллий терма жамоаларда иштирок этгани учун моддий қоплашни назарда тутади, чунки бу даврда клублар ўз ўйинчиларидан фойдалана олмайди ва улар жароҳат олиш хавфига дуч келиши мумкин.

2022 йилги Жаҳон чемпионати (Қатар) мисолида, ФИФА клубларга ўйинчиларнинг иштироки учун кунлик товон пули тўлаган. Бу миқдор тахминан ҳар бир ўйинчи учун кунлик 10,000 АҚШ доллари атрофида эди. Тўловлар ўйинчи терма жамоа билан қанча вақт ўтказганига (расмий мусобақа бошланишидан олдинги тайёргарлик даври ва мусобақа вақти) қараб ҳисобланган. Мисол учун:

- Агар ўйинчи Жаҳон чемпионатида, жами 30 кун (тайёргарлик + мусобақа) иштирок этса, унинг клуби тахминан 30 кун × $10,000 = $300,000 олади.
- Агар бир клубдан бир неча ўйинчи иштирок этса, тўловлар кўпайиб, умумий сумма анча юқори бўлиши мумкин.

2026 йилги Жаҳон чемпионати учун (АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтадиган) тўлов миқдори ўзгармаслиги мумкин, лекин умумий пул миқдори янада ошиши кутилмоқда, чунки мусобақа кенгайтирилган форматда ўтказилади (48 жамоа). Аниқ рақамлар ҳали эълон қилинмаган, аммо 2026 йилги стандартларга асосланган ҳолда, клублар учун товон миқдори ўйинчилар сони ва уларнинг иштирок этиш кунларига қараб ўзгаради.

Масалан, 2022 йилда топ-клублар (масалан, "Манчестер Сити" ёки "Реал Мадрид") ўнлаб ўйинчиларни терма жамоаларга жўнатган бўлса, улар бир неча миллион доллар товон пули олишган. Бу пул ўйинчиларнинг иштирокига қараб тақсимланади, яъни кўпроқ ўйинчи ва кўпроқ кун = юқори тўлов.



Мусобақа бошланишидан олдинги тайёргарлик даври неча кунни ташкил этади?


ФИФА Жаҳон чемпионати учун "расмий мусобақа бошланишидан олдинги тайёргарлик даври" одатда 7 кунни ташкил қилади. Бу давр: ФИФА бу товон пулига тайёргарлик даврида ўйинчилар терма жамоа билан бирга бўлган вақтни ҳам инобатга олади. Масалан, 2022 йилги Жаҳон чемпионати учун клубларга тўловлар расмий мусобақа бошланишидан 7 кун олдин бошланган, яъни ўйинчилар терма жамоа билан йиғилган кундан эътиборан ҳисобланади.


Ўзбекистон терма жамоасининг бир футболчиси учун ФИФА унинг клубига тахминан қанча пул тўлайди?  


- Тайёргарлик даври 7 кун (терма жамоалар мусобақа бошланишидан 2 ҳафта олдин йиғилади, лекин товон пули кунлари кўпинча 7 кундан ҳисобланади).

- Гуруҳ босқичида иштирок этган жамоа одатда 3 та ўйин ўтказади, бу тахминан 10-12 кун давом этади (ўйинлар орасидаги дам олиш кунларини ҳисобга олганда).

- Агар жамоа гуруҳ босқичида учиб кетса, ўйинчи терма жамоа билан жами 17-19 кун (7 кун тайёргарлик + 10-12 кун гуруҳ босқичи) вақт ўтказади. Бунинг учун ўртача 18 кун деб оламиз.

Ҳисоблаш:
Бир ўйинчи учун: 18 кун × 10,000 доллар/кун = 180,000 АҚШ доллари.
Шундай қилиб, агар терма жамоа 2026 йилги Жаҳон чемпионатида фақат гуруҳ босқичида иштирок этса, унинг бир футболчиси учун ФИФА ўйинчи клубига тахминан 180,000 АҚШ доллари тўлайди.

Эслатма:
Агар ФИФА 2026 йил учун кунлик товон миқдорини оширса (2022 йилга нисбатан 70% ошиш трендини инобатга олсак), бу рақам 12,000–13,000 доллар/кун бўлиши мумкин. Бундай ҳолатда, бир ўйинчи учун товон пули 18 кун × 12,500 доллар = 225,000 доллар атрофида бўлиши мумкин.

Агар терма жамоа гуруҳдан чиқса 18 кунга яна тахминан 4 кунни қўшамиз. 22 × 12,500 доллар/кун = 275,000 АҚШ доллари.

Жамоа финалгача етиб борса ФИФА жами 46 кун учун пул тўлайди. Яъни, 46 × 12,500 доллар/кун = 575,000 АҚШ доллари.


Энди сарлавҳага қайтамиз. Хўш, ҳамма гап мана шу пуллардами? Жавоб: Йўқ, асосий сабаб бу эмас. Келинг бир нечта сабабларни санаймиз.




1. Сиёсий вазият. Бир ой олдинги воқеалардан кейин Европа ва океанорти мамлакат футболчилари Эронни "елкамни чуқури кўрсин" дейишмоқда. Шу боис Эрон клублари ҳудудий жиҳатдан яқин бўлган Ўзбекистонга эътибор қаратишни бошлашди. Бир неча йиллар олдин футболчимиз Эронга ўтмоқда деган хабар чиқса қўрқиб турардик. Форслар пул масаласида анча мунча футболчиларимизни чув туширишган. Лекин ҳозир замон бошқа ва ФИФА орқали ойликларни олиш муаммо эмас.

2. Эрон лигасида яхши ўйнаётган легионерларимиз. Ҳа, ўтган йил Юсупов, Ўрунов ва Машарипов ўзлари тўп тепаётган клубларнинг асосий ўйинчилари бўлишди ва ўзбекистонлик футболчиларни яхшигина реклама қилишди. Бир пайтлар Шинжи Кагава Бундеслигада ажойиб ўйин намойиш этганидан кейин Германия клублари ёппасига Япония ва кореялик футболчиларни сотиб олишганди. Қисқа қилиб айтганда йигитларимиз яхши имидж шакллантира олишди.

3. Ўзбекистонга қарши кўплаб ўйинлар. Эрон терма жамоаси охирги йилларда Ўзбекистонга қарши жуда ҳам кўп ўйинлар ўтказди ва бизнинг футболчиларнинг имкониятлари қандай эканига ўзлари гувоҳи бўлишди. Форсларга қарши учрашувларда йигитларимиз мағлуб бўлишмагани (CAFA финали бундан мустасно) ҳам катта роль ўйнагани аниқ.

4. ФИФАдан келадиган пуллар. Ҳа, пуллар ҳам роль ўйнаган, аммо бу энг охирги ўринларда. Чунки юқорида ҳисобланган маблағларнинг ҳаммаси ҳам Эрон клубига тўланмайди. Масалан, Ашурматов яқинда "Истиқлол"га ўтди. ФИФА пулларни охирги икки йилда ўйнаган клубига беради. Ашурматов мисолида тахминий 275 минг доллар "Рубин" ҳамда "Истиқлол" ўртасида тенг иккига бўлинади. "Истиқлол" футболчини "Рубин"дан тахминан 400-500 мингга сотиб олди, Ашурматовнинг ўзига ҳам бир йил давомида тахминан 400-500 минг маош тўлайди. Яъни клуб бир йил давомида Рустам учун тахминан 800 минг - 1 миллион доллар харажат қилади ва ФИФАдан тахминан 225 минг долларнинг ярмини (агар Ўзбекистон финалга чиқса 575 мингнинг ярмини) олади.


Бу трансферлардан кўпроқ ким ютади? Эрон клубларими ёки футболчиларимиз? 

Менимча иккала томон ҳам. Бир йил аввал мухлислар томонидан қуйидагича фикрлар жуда кўп янграганди: "Эрон клублари футболчиларимизни атайин олмоқда, уларни захирада чиритиб терма жамоамизга зарба бермоқчи". Лекин амалда гувоҳи бўлдикки Юсупов ҳам, Машарипов ҳам ўз клубларининг асосий таркиб футболчилари бўлишди. Агар Ўруновни жароҳатлар қийнаб қўймаганида у ҳам кўпроқ майдонга тушиши аниқ эди. Терма жамоамиз етакчилари ҳудудий жиҳатдан яқин мамлакатда тўп тепишлари яхши. ФИФА кунлари вақтида учиб келиш учун кўп вақт кетмайди. Иқлим ҳамда вақт фарқи ҳам деярли Ўзбекистонга яқин. Футболчиларимизнинг бир клубда ўйнашлари жуда яхшилигини Элдор Шомуродов яқинда 90minutuz подкастига берган интервьюсида айтиб ўтди. Эрон клубларининг ютуғи эса ҳозирги сиёсий вазиятда барибир сифатли, ўз терма жамоасининг асосий футболчиларини қўлга киритишида бўлмоқда. Яна юқорида ҳисоблаб чиққан ФИФА томонидан бериладиган пул ҳам қилинган харажатларни маълум қисмини қоплаши ҳаммага тушунарли.  

Rating: +4   

Comments

+3   
16 jul 16:13:22
Aziz Buzruk
Охири яхшилик билан тугасин. Лекин Эронга нисбатан Америка санкциялари бор. Эрон визаси Америкага кириш учун муаммо булмаса булди. Буни хам хисобга олиш керак.
+1   
16 jul 16:37:18
FAQAT OLG'A
Meni Eronga yoppasiga oyinchi sotish tarafdoriman agar Amerika sanksiya qollasa yaxshi 23 ta Super ligadan oyinchi olib ketoramiz baribir chempionlik yoq ular bilan oshaklubga beriladigan pullar ham ozimizga qoladi
+1   
16 jul 16:04:56
Барса
Олий лигамиздаги футболчиларга туланса пулдан хамма камандаларга булинарканда.Бизикилар бир даврада клубни алмаштиради
+1   
16 jul 15:54:41
Fc Milan20
Masalani boshqa tomoni bor, nega O'tkir Yusupovdan boshqa Eron ligasiga borgan o'yinchilarimiz darajasi tushib bormoqda
   
16 jul 19:00:19
BXZ BXZ
Мана нимага Эрон жамоалари бизни мтж футболчиларни сотиб ёки эркин агент сифатида олвотти гап бу ёкда экан . Агар бизни жамоалар хозир сотмаса демак Фифа тарафидан катта пуллар у́збек жамоаларига келиб тушаркан .
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика