Latest news

09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  2 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  1 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  2 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  4 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  4 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  2 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  21 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  3 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  1 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  1 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  2 22:16Отабек Нарзуллаев: "Бу мавсум давомидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлди"  0 21:45Элдор Мойлиев: "Футболда ютган жамоага юқори баҳо қўйилади"  2

"Навбаҳор" Андрей Канчельскис истеъфога чиқарилганини бугун эълон қилди News

"Навбаҳор" Андрей Канчельскис истеъфога чиқарилганини бугун эълон қилди

"Навбаҳор"нинг бош мураббийи, россиялик мутахассис Андрей Антанасович Канчельскис клуб раҳбарияти томонидан истеъфога чиқарилди.

Канчельскис “Навбаҳор”да 2018-2020 йилларда (танаффус билан) фаолият юритди. Канчельскис мураббийлигида “лочинлар” Суперлигада жами 40та ўйин ўтказиб, 12 та ғалаба, 18 та дуранг ва 10 та мағлубиятни қайд этган ҳолда, рақиблар дарвозасига 40 та гол уриб, ўз дарвозаларидан 35 та тўп ўтказиб юборишди ҳамда жами 54 очко тўплашди.

Андрей Канчельскис 2018 йилги мавсум якунланишига 7 та тур қолганида, “Навбаҳор” бошқарувини Илҳом Мўминжоновдан қабул қилиб олиб, ўша мавсумдаги 7 та ўйинда 3 та ютуқ, 1 та дуранг ва 3 та мағлубиятни қайд этган ҳолда, жамоанинг турнир жадвалидаги 3-поғонасини сақлаб қолганди.

2019 йили эса наманганликлар 9-ўринни эгаллашди.

Андрей Канчельскис Москвага жўнаб кетганида, “Навбаҳор” 18 та турдан сўнг, турнир жадвалида 7-ўринни эгаллаб турганди.

Биз Андрей Канчельскисга “Навбаҳор”даги фаолияти учун ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз ҳамда кейинги фаолиятида омад ёр бўлишини тилаймиз, - деб ёзади "Навбаҳор" матбуот хизмати. 

Энди жорий мавсум якунига қадар жамоамизни Нўъмон Ҳасанов бошқаради.

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика