Latest news

13:26Йошко Гвардиол — "Барселона"нинг трансфер мақсади  0 12:58"Манчестер Юнайтед" Дюмфрисни нишонга олди  0 12:25Нико Пас "Реал" туфайли "Манчестер Сити", "Ливерпуль”, "Челси" ва "Арсенал" таклифларини рад этди  2 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Челси", "Ман Сити", "Ливерпуль", "Реал" ва бошқалар  0 11:51"Атлетико" "Бавария" ярим ҳимоячиси Горецкага қизиқиш билдирмоқда  0 11:29"Насаф": Абдувоҳид Неъматов билан шартнома узайтирилди  6 10:44Уэйн Руни Жуд Беллингем ҳақида фикр билдирди  0 10:16Сака "Арсенал" тарихидаги энг кўп маош оладиган футболчига айланади  0 09:49"Арал" тўпурари фаолиятини Суперлигада давом эттиради  0 09:23"Навбаҳор" футболчиси ОКМКни танлади  1 08:56"Хоразм" футболчисига Суперлиганинг 4 клубидан қизиқиш бор  0 08:30"Андижон" дарвозабони Қирғиз Республикасида "Йил футболчиси" бўлди  4 08:02Забиҳилло Ўринбоевнинг "Навбаҳор"даги тақдири маълум  5 07:36"Пахтакор" футболчиси ОКМКга ўтмоқда   1 02:27Бундеслига. "Боруссия Д" ўз майдонида "Боруссия М"ни мағлуб этди  0

"Насаф" ҳақоратли сўзлар ишлатган матбуот ходими вакилини ишдан бўшатди ва жамоатчиликдан узр сўради News

"Насаф" ҳақоратли сўзлар ишлатган матбуот ходими вакилини ишдан бўшатди ва жамоатчиликдан узр сўради

Кеча Ўзбекистон Суперлигаси доирасида бўлиб ўтган "Динамо" – "Насаф" учрашуви (2:2) атрофида юзага келган нохуш ҳолат юзасидан "Насаф" футбол клуби қуйидагиларни маълум қилди.

"Айни вақтда меҳнат таътилида бўлган матбуот хизмати ходими Сарвар Бобоназаров мазкур учрашувда на бевосита, на билвосита иштирок этган ва хизмат вазифасини бажарган. Бироқ у ўзининг Х (собиқ Twitter) ижтимоий тармоғидаги саҳифасида кечаги учрашув юзасидан "Андижон" ҳамда "Динамо" жамоалари мухлислари шаънига нисбатан номақбул ифодаларни ишлатган.

Таъкидлаш лозимки, мазкур шахсий фикрлар "Насаф" футбол клуби позициясини акс эттирмайди ва клуб ҳар қандай кўринишдаги ҳақорат ва камситишларни қоралайди. Ушбу ҳолат юзасидан танқидий йиғилиш ўтказилиб, тушунтириш ишлари олиб борилди ва клуб одоб-ахлоқ қоидаларини қўпол равишда бузганлиги сабабли Сарвар Бобоназаров билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди.

"Насаф" футбол клуби ҳар доим барча ўзбек клубларига, шу жумладан, Самарқанд ва Андижон жамоалари вакиллари ва мухлисларига нисбатан чуқур ҳурмат ва дўстона муносабатда бўлиб келган ҳамда бу тамойилга қатъий амал қилишда давом этади.

Юзага келган ноқулай вазият учун жамоатчиликдан узр сўраймиз", – дейилади баёнотда.

Аввалроқ "Динамо" ва "Андижон" клублари воқеа юзасидан баёнот эълон қилган эди.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика