Latest news

07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  0 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  4 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  1 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  18 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  2 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  0 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  0 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  2 22:16Отабек Нарзуллаев: "Бу мавсум давомидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлди"  0 21:45Элдор Мойлиев: "Футболда ютган жамоага юқори баҳо қўйилади"  2 21:18"Бунёдкор" стадионини ўз ҳолатига қайтариш ишлари бошланди  22 20:49Рональдиньонинг ўғли Чемпионшип жамоасида ўйнайди  6 20:22Суперлига. "Машъал" Ғузорда "Шўртан"дан устун келди  8

"Насаф" бугун "Металлург"дан ўч оладими? News

"Насаф" бугун "Металлург"дан ўч оладими?

ФИФА кунлари якунланди. Энди бор эътиборимизни яна ички чемпионатга қаратамиз.

15 октябрдан эътиборан Суперлиганинг 22-тур баҳслари давом этади. Бекободнинг "Металлург" клуби мазкур тур доирасида бугун Қаршида меҳмон бўлади.

Nasaf

Umar Eshmuradov - 12'

Superliga. Round 22

15/10/2021, 18:30

0
:
1
Finished

Metallurg

45'
90'
12'  Umar Eshmuradov
51'  Bahrom Abdurahimov
61'  Bahrom Abdurahimov (Andrija Kaludjerovic)
69'  Doniyor Narzullaev (Sukhrob Nurulloyev)
69'  Dilshod Saitov (Husniddin Alikulov)
81'  Husayin Norchaev (Shokhmalik Komilov)
81'  Marko Stanojevic (Abubakrrizo Turdaliev)
43'  Xudoyshukur Sattorov
48'  Xudoyshukur Sattorov
57'  Salamat Qutiboev (Mahmudjon Qudratillayev)
57'  Dilshod Rakhmatullaev (Mukhammad Isayev)
57'  Akbar Ismatullaev (Abdurakhmon Abdulkhaqov)
66'  Mukhammad Isayev
71'  Damir Temirov (Ruslan Roziyev)

Айни пайтда "Насаф" Жасур Абдураимов шогирдларидан 17 очко олдинда бораётган бўлса-да, 1-даврадаги ўйинда "Металлург"га имкониятни бой бериб қўйган эди (2:1). 23 июнь куни ўтказилган учрашувда Зоҳид Абдуллаев ва Саломат Қуттибоевнинг голларига "аждарлар" сафида Шоҳмалик Комилов 1 бор жавоб қайтарган. 


Агар бугун ҳам "Металлург" 3 очко олса, тарихда илк бор мавсумнинг ҳар иккала баҳсида "Насаф"ни енгади. Маълумот учун, 19 август куни ўтказилган Ўзбекистон кубогининг нимчорак финалида "Насаф" "Металлург устидан 5:2 ҳисобида зафар қучган. Бироқ, у бошқа турнир ҳисобланади.

Ўзбекистон чемпионатлари тарихига назар солсак, "Насаф" ва "Металлург" клублари 48-бор ўзаро қаршилашиши ойдинлашади. Бу клублар илк бор 1998 йилги мавсумда тўқнашишган. Шундан буён ўтказилган 47 баҳснинг 29 таси "аждарлар" фойдасига ҳал бўлган, 12  ўйинда бекободликларнинг қўли баланд келган (6 дуранг). 

Тўплар нисбати борасида ҳам мутлақ устунлик "Насаф" томонидан — 78:38 (+40). 

"Марказий" стадионда ўтадиган ўйинда Зокир Қодиров бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси ҳамда ВАР тизими ишлайди.

Coca-Cola Суперлига. 22-тур

15 октябрь, жума

18:30 - НАСАФ – МЕТАЛЛУРГ

Ҳакамлар: Зокир Қодиров, Абдуҳамидулло Расулов, Александр Сидоров, Фарруҳ Янсупов

Назоратчи: Темур Абдуллаев

VAR ҳаками: Азиз Асимов

VAR ассистент: Тимур Гайнуллин

VAR назоратчиси: Валентин Коваленко

Комиссар: Шоҳруҳ Саид

Маълумот учун, навоийлик рефери Суперлиганинг жорий мавсумида "Насаф" иштирокидаги 3 ўйинни бошқарди. Улардан фақат биттасида Рўзиқул Бердиев шогирдларининг қўли баланд келган. 

16-тур. "Насаф" 0:1 "Навбаҳор"

13-тур. "Локоматив" 2:0 "Насаф"

11-тур. "Қўқон-1912" 1:2 "Насаф"

Қодиров "Металлург" ўйнаган ўйинларда 2 бор ишлади (бири Ўзбекистон кубоги доирасида).

15-тур. "Бунёдкор" 2:0 "Металлург"

ЎК (1-тур). "Металлург" 2:0 "Янгиер"

Нима деб ўйлайсиз, Тошкент вақти билан 18:30 да старт оладиган баҳсда "Насаф" 1-даврадаги мағлубият учун қасос олишни уддалайдими?

Тарихий голни Нестеров "қучоқлади"

Author :
Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика