Latest news

17:07Руслан Жиянов: "Ота-онам ва тоғам Олимпиада ва ЖЧ йўлланмасини қўлга киритадиган терма жамоа сафида ўйнаш насиб этсин, деб дуо қилишарди"  2 16:40АПЛда август ойининг энг яхши мураббийи аниқланди  1 16:08Ўзбекистон қизиқиш билдирган мураббийга энди Чехия ҳам даъвогар  11 15:48АПЛда август ойининг энг яхши футболчиси маълум  1 15:30"Машъал" ўз уйида меҳмон бўлган "Шўртан"ни ютган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:09"Монако" бош мураббийи Погба қачон майдонга тушишга тайёр бўлишини айтди  1 14:40"Ювентус" ҳужум чизиғини нигериялик тўпурар билан кучайтирмоқчи  0 14:11"Бургос" билан музокаралардан қочган Очоа Кипр жамоасига ўтди  0 13:42Чемпионлар Лигасига янги тартиб киритилди  1 13:14"Реал" ёки Аргентина? Мастантуоно олдида қийин танлов  6 12:48Дембеле "Олтин тўп"нинг муқобилини қўлга киритди  4 12:16"Бавария" ноябрда 3 асосий ўйинчиси сафга қайтишидан умидвор  0 11:45"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти  4 11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  1 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  5

Нажмиддин Нормуродов: “Суперлигада қолиш учун охирги турга қадар курашамиз” News

Нажмиддин Нормуродов: “Суперлигада қолиш учун охирги турга қадар курашамиз”

Жорий мавсум “Машъал” жамоаси учун осон кечмаяпти. Клуб охирги турларда кўп очколарни қўлдан чиқариши туфайли турнир жадвалининг қуйи поғоналарининг бирига тушиб қолди.

“Газчилар” 23-турда ўз майдонида “Навбаҳор”га қарши ўйнайди. Мазкур ўйинда 0:0 ҳисоби қайд этилди. Мазкур учрашувда "Маъшал"нинг марказий ҳимоячиси Нажмиддин Нормуродов майдонда бошқаларга нисбатан фаоллиги билан ажралиб турди. Шу боис иқтидорли футболси championat.asia талқинига биноан турнинг рамзий терма жамоасига киритилди.

- “Навбаҳор” билан бўлиб ўтган ўйиндан кейинги таассуротларингиз қандай?
- Мазкур учрашувдан олдин “Навбаҳор”нинг қандай жамоа эканини билган ҳолда машғулотларда пуҳта тайёргарлик кўргандик. Баҳс анча жанговар ва курашларга бой бўлди. Дейлик, бизда гол уриш учун имкониятларимиз бўлди. Афсуски, ундан фойдаланиш вақтида омадимиз келмади. Қолаверса, рақибимиз ҳам анча яхши ўйин кўрсатди.

- Сизнингча, “Машъал”нинг бу мавсумда барқарор ўйнай олмаётганига нима сабаб бўлмоқда?
- Таркибимизда йўқотишлар туфайли биз ўз даражамизда ўйнай олмаяпмиз. Дейлик, баъзида жароҳатлар сабабли кўп ўйинчиларимиз майдонга туша олмаяпти. Айрим ҳолатларда эса сариқ карточкалар кўплиги боис, асосий таркибимиз футболчилари майдонга чиқа олгани йўқ. Шу жиҳатидан олиб қаралса, бош мураббийимиз оптимал таркибдан фойдаланиш вақтида қийинчиликларга дуч келмоқда. Табиийки, бу бизнинг натижаларимизга ўз таъсирини кўрсатмасдан қолмаяпти.

- Ортда қолган 23-турдан кейин “Машъал”нинг турнир жадвалидаги ҳолати анча жиддийлашди. Жамоангизнинг Суперлигада қолиш имконияти қандай деб ўйлайсиз?
- Ҳали олдимизда ўйинлар бор. 23-турдан кейинги ҳолатимизга келиб чиқиб, ҳавотирга тушмаслигимиз керак. Чунки ҳали ўйинларимиз бор ва ушбу беллашувларда ғалаба қозониб, ўзимизга керакли миқдордаги очколарни жамғара оламиз. Бу орқали эса “Машъал” Суперлигада қола олади. Кейинги ўйинларга пухта тайёргарлик кўрамиз.

- Келгусида йилда ҳам “Машъал”да қоласизми ёки бошқа жамоага йўл олишингиз мумкинми?
- “Газчилар” билан шартномам муддати 2022 йилнинг декабрига қадар мўжалланган. Мавсум якунига етганидан сўнг барчаси маълум бўлади. Катта эҳтимол келаси йилда ҳам “Машъал”да тўп тепаман.

- Рамзий терма жамоага тушишингизни кутганмидиз?
- Тўғрисини айтсам, кутмагандим. Сайтда бу ҳақда кўриб, хурсанд бўлдим.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика