Latest news

19:01Раҳим Стерлингга АПЛдан янги даъвогар пайдо бўлди  0 18:32А Серия. "Милан" ўз уйида "Верона"ни мағлуб этди  1 18:02"Кремонезе" — "Наполи". Таркиблар маълум  0 17:26"Истиқлол" — "Гол Гохар". Машарипов қайтди  1 17:00"Дибба" — "Ал Васл". Таркиблар маълум  0 16:15"Ливерпуль” Родриго учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  2 15:492025 йилнинг "энг яхши ёш футзалчиси" Абдулборий Илёсов: "Бу соврин мени янада кучлироқ қилади"  2 15:22Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Қизилқум"дан устун келди  5 14:58"Челси" Англия ёшлар терма жамоаси сардорини нишонга олди  0 14:26"Милан" ва "Интер" англиялик вундеркинд учун курашмоқда  0 13:41Синайоко "Манчестер Юнайтед"га ўтади  0 13:11“Гулистон” қайта тикланди. Жамоа олдига юқори мақсадлар қўйилган  9 12:59Горецкага АПЛ клуби даъвогарлик қилмоқда  0 12:21"Арсенал" "Милан" футболчисига қизиқмоқда  0 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Аталанта" — "Интер" ва бошқалар  0

"МЮда ўйнаш осон эмас" — Андре Онана News

"МЮда ўйнаш осон эмас" — Андре Онана

МЮ дарвозабони клубдаги биринчи мавсумини баҳолади.

"Манчестер Юнайтед" дарвозабони Андре Онана жамоадаги илк мавсумига баҳо берди.

"МЮ футболчилари мағлубиятга учраганда, ҳақли равишда танқидга учрайди – бу касбимизнинг бир қисми. Мен бу ерга дунёнинг энг зўр дарвозабони бўлиб келгандим, табиийки, мухлислар менга нисбатан жуда талабчан эди. Улар кўп нарсани кутишади, лекин айни вақтда кўп қўллашади.

Мувозанатни топиш ўта муҳим. Танқид баъзан фойдали, сизни хатоларингизни таҳлил қилишга мажбур қилади. МЮда ўйнаш осон эмас, чунки умидлар катта. Лекин биз ҳар қандай рақибни мағлуб этишимиз мумкинлигини кўрсатдик ва барча турнирларда ғалаба учун курашамиз.

Ўйлайманки, тахминан олти ойдан кейин ўзимни бу ерда ўзимни уйдагидек ҳис қила бошладим. Янги мамлакат, чемпионат ва жамоага кўникиш осон эмас, лекин бу борада жамоадошларим катта ёрдам беришди", – деди футболчи.

Онана ўтган ёзда 50 млн евро эвазига "Интер"дан МЮга ўтганди. 28 ёшли посбон ўтган мавсум барча мусобақаларда 51 та ўйинда қатнашиб, 13 бор дарвоза дахлсизлигини сақлаб қолган.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика