МЮ Гарначони 70 млн фунтга сотишга тайёр. Вингерга кимлар қизиқмоқда?
10 jun 20:52
News
МЮ Гарначони 70 млн фунтга сотишга тайёр. Вингерга кимлар қизиқмоқда?
Алехандро Гарначо учун 5 та клуб даъвогарлик қилмоқда.
Аввалроқ, вингернинг ёзда "Манчестер Юнайтед"ни тарк этиши маълум бўлганди.
МЮ Гарначо билан 70 млн фунт эвазига хайрлашишга тайёр.
Қайд этилишича, аргентиналик футболчига "Байер" қизиқиш билдирмоқда - ливеркузенликларнинг янги бош мураббийи Эрик тен Хаг бунгача "Манчестер Юнайтед"да ишлаган, у вингернинг мухлиси ҳисобланади. Шунингдек, Алехандрога "Астон Вилла" ҳам қизиқиш билдирмоқда, аммо Бирмингем клубига ўтиш Морган Рожерснинг келажагига боғлиқ бўлади.
Бундан ташқари, Гарначо билан боғлиқ вазиятни "Челси", "Атлетико" ва "Наполи" клублари кузатиб бормоқда.
Link :
Source : Independent
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Осиё чемпионига айланган U-17 терма жамоасининг 5 нафар футболчиси "Андижон"да!
Сергеев келажаги бўйича бир қарорга келди
Черан "Андижон" таклифини рад этди ва бошқа бир жамоага ўтмоқда
Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр
Comments