Latest news

МЮ Гарначо билан шартномани узайтиришга ишонмоқда News

МЮ Гарначо билан шартномани узайтиришга ишонмоқда

"Манчестер Юнайтед" раҳбарияти аргентиналик истиқболли ҳужумчи Алехандро Гарначо билан тез орада янги келишув имзолашга ишонч билдирмоқда.

Бу ҳақда Фабрицио Романо хабар берди.

Куни кеча матбуотда "қизил иблислар" футболчининг маошини ўн баробар – ҳафтасига 5 мингдан 50 мингга кўтаришга тайёрлиги ҳақида маълумот пайдо бўлганди.

Алехандро ноябрь ойида манкунианлар учун ўйинларда ажойиб ўйин кўрсатди. У 4 та учрашувда қатнашиб, 2 та тўп киритди ва 2 та голли пас узатди. Гарначонинг шартномаси 2023 йилнинг ёзида якунига этади.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика