Latest news

17:21"Қўқон-1912" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  0 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  0 15:43"Арсенал" — "Ноттингем Форест". Таркиблар маълум  5 15:19ЎзЭл Классикосига превью  14 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  5 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  14 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  6 10:09Шухрат Раҳмонқулов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида биринчи гол урган ғалаба қозонади"  2

МЮ чемпионлик пойгасидами? Гвардиола дербидан олдинги матбуот анжуманида нималар деди? News

МЮ чемпионлик пойгасидами? Гвардиола дербидан олдинги матбуот анжуманида нималар деди?

"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола АПЛ доирасида "Манчестер Юнайтед"га қарши ўйин олдидан фикрларини билдирди.

"Манчестер Юнайтед" - "Манчестер Сити" учрашуви 29 октябрь куни 19:30да старт олади.

- Қайси жамоалар билан чемпионлик учун курашасиз?

- Бу ҳақда гапиришга жуда эрта. Айни дамдма барча курашда. Ортда қолиб кетганлар ҳам юқоридагиларга етиб олишлари мумкин. Қачонки жамоалар эндигина 9 тур ўйнашган бўлишса, олдинда улардан кўпроғини кутишади. Ўтган мавсумда феврал, март ойларида ҳам биз ортда эдик, бироқ барибир чемпионликка эришдик.

- "Манчестер Юнайтед" чемпионлик учун курашадими?

- Қачонки, мавсум якунига 9 тур қолганида шу саволни беришингиз мумкин. Ҳали олдинда ўйинлар жуда кўп. Барчаси бўлиши мумкин.

- "Юнайтед" устидан қозониладиган ғалаба қанчалик муҳим?

- "Олд Траффорд"да ғалаба қозониб, бизнинг менталитетимиз тўғри эканлигини кўрсатмоқчиман. Кўп ўйинларда ғалаба қилдик. Гап бизнинг ғолиб ёки мағлуб бўлишимизда эмас, шунчаки ғалаба қозониб, менталитетимиз тўғри эканлигини намойиш қилишимиз керак.

Ўртамизда соғлом рақобат юзага келган. "Сити" бош мураббийлигидаги саккизинчи мавсумим, шу давр мобайнида катта муаммолар, мунозарали ҳолатларни енгиб ўтдик. МЮни ютдик, улар ҳам ютишди. Албатта, ўтган мавсумда улар бизнинг треблни қўлга киритишимиз учун жиддий ҳалақит қилмоқчи бўлишди, - деди Гвардиола.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика