Latest news

17:00Суперлига. "Сурхон" – "Динамо" 0:1 (матнли трансляция)  0 17:00Суперлига. "Бухоро" — "Пахтакор" (матнли трансляция)  6 16:50"Барселона" "Бавария" ҳимоячисини нишонга олди  0 15:58МЮ "Сандерленд"га мағлуб бўлса, Аморимни истеъфога чиқариши мумкин  3 15:20"Лидс" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  1 15:14"ФарДУ" — "Олимпик MobiUz". Таркиблар маълум  0 14:55Миржалол Қосимов: "Тўйдан олдин ноғора чалиб бўлмайди. Ҳаммаси Лёвдан бошланди"  14 14:26Бугун Ўзбекистон Пролигасида 4-давра ўйинлари старт олади  1 13:37"Ман Сити" футболчиси билан шартномани 2031 йилга қадар узайтирди  1 13:13U-20 жаҳон чемпионати-2027. Финалга Ўзбекистон мезбонлик қиладими ёки Озарбайжон?  10 12:50Суперлиганинг 23-турида ҳакамлик таҳлили: нотўғри четлатиш ва белгиланмаган пенальти  4 12:25ЎФА "тилга кирди" ва Каннаваро билан музокаралар ўтказилаётганини маълум қилди  43 12:22Фати "Монако"да ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Барса"дан ижарага олинган вингер 3 та ўйинда 4 та гол урди  6 11:58"Реал", "Атлетико" ва МЮнинг собиқ 28 ёшли футболчиси "Интер Майами"га ўтиши мумкин  2 11:27МЮ ва "Ман Сити" "Бавария" футболчи билан боғланди  6

Мутахассис фикри. Улуғбек Мирзаев: "Испания Хорватияга нисбатан жисмонан тетик, юқори тезликда ҳаракат қилди" News

Мутахассис фикри. Улуғбек Мирзаев: "Испания Хорватияга нисбатан жисмонан тетик, юқори тезликда ҳаракат қилди"

Ўтган турнирларда ўзига ҳос кашфиёт мақомда бўлган Хорватия терма жамоасидан бу мусобақада ҳам кўп нарса кутишаётгани ҳақиқат.

Златко Далич бошчилигидаги хорватияликлар кеча мусобақадаги иштирокини бошлади ва илк турда Испанияга йирик ҳисобда мағлуб бўлди. Бу қайсидир маънода ўзига ҳос кутилмаган натижадек қабул қилинди. Мазкур учрашув юзасидан сифатида Хорватия футболи билан таниш бўлган таниқли мутахассис Улуғбек Мирзаевга юзландик ва фикрларини тингладик.

- Аввало, йирик ҳисобда ғалабага эришган Испанияга тўхталиб ўтсам. Испания Хорватияга нисбатан жисмонан тетик, юқори тезликда ҳаракат қилди. Бу нарса биринчи бўлимда яққол сезилди, яъни Хорватияга тўпни қабул қилишига имкон бермади. Прессинг кучли бўлди. Футболчилар енгил ҳаракат қилишди. Мавсум якуни, чарчоқ аломатлари бўлмади. Шу омиллир эвазига биринчи бўлимда 3 та гол уриб ўйин тақдирини ҳал қилди дея оламан. Де ла Фуэнте жуда тўғри таркиб танлаган. Майдонда югурадиган, прессинг қиладиган таркибга эга бўлгани учун ҳам хорватияликларни осон таслим қилди.




- Хорватия рақибга қараганда оғирроқ кўринди. Учрашув давомида Хорватия дарвоза томон 16 та, Испания 11 та зарба йўллаган. Шунга қарамай Испания 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Хорватияга аниқлик етишмади, дарвозага тўғри зарба беришда кўп хатоликлар юз берди. Пенальти бўладиган вазиятни кўрсак, уни ҳам голга айлантира олишмади. Бу ерда айтиб ўтиб кетиш керак, нима учун пенальти бекор қилинди? Билдикки, дарвозабон Унаи Симон тўпни қайтарганда Перишич жарима майдонига пенальти бажарилишидан олдин кириб кетгани маълум бўлди. Якунда ҳакамлар эркин зарба белгилади. Лекин бу ерда дарвозабон ҳам зарбагача жойидан чиқиб кетди деган фикрлар ҳам янгради. Кейинчалик ҳакамлар қарори тушинтириб берилди. Зарбагача Унаи Симон чиқиб кетмаган. Хорватияда ўйинга қайтиш учун имкон бор эди. Лекин бу вазиятдан сўнг улар ҳам қўлларини туширишди шекилли қолган дақиқаларда айтарли хавфли вазият яратмади. Евро-2024да биринчи ва иккинчи ўйин якунлари бўйича рақибига гол урмаган фақат Хорватия бўлди. Ўйлайманки, уларда ҳали ҳаммаси олдинда. Албания устидан ғалаба қозонса керак деб ўйлайман, Италия билан курашишади. Бежизга сўнгги турнирларда катта ўринларни олмаётганини исботлашади деб ўйлайман. 2022 йил Қатардаги Жаҳон чемпионатини дуранг билан бошлашганида кўпчилик хайрон қолганди. Якунда улар бронза медалларига эга чиққанди.

- Испания рақибга тўп тушиши билан шундай ҳаракат қилишдики, биринчи бўлимнинг ўзида тўпни Хорватиянинг майдонида олиб қўйишга муваффақ бўлишди. Хорватия футболчилари бошни кўтариб кимга тўпни оширишда қарор қабул қилгунга қадар Испания келиб йўлини ёпиб, тўпни олиб қўйишди. Бу ҳам Хорватиянинг режаларини йўққа чиқарди", - деди Мирзаев.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика