Latest news

21:39Ўзбекистон U-16 ўртоқлик ўйинида Черногорияни мағлуб қилди  0 21:23Сантьяго Канисарес ЕЧЛ фаворитларини санади  1 20:59Жозе Моуринью: "Бунгача мен ишлаган бирорта гигант клубдан бунчалик иштиёқ олмаганман"  3 20:25Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Машъал"ни мағлуб эта олмади  5 20:08Расман: Жозе Моуринью - "Бенфика" бош мураббийи!  2 19:52"Манчестер Юнайтед"да Аморим ўрнига янги номзод маълум бўлди  5 19:28Тимур Кападзе Хитой терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин  43 19:05"Вест Хэм" Поттер ўрнига Лэмпардни тайинлаши мумкин. Ҳозирда мутахассис Чемпионшипнинг "Ковентри" клубида ишламоқда  0 18:41Слот Исакнинг ўйинига баҳо берди  2 18:18"Реал" "Ювентус"га Эндрикни ижарага олишни таклиф қилганди. Италия клуби рад этди  0 17:55Ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ 4-саралаш босқичи ўйинида ишлайди  3 17:46ЖЧ-1998 саралаши. Миржалол Қосимов: "БААга пенальтидан гол ура олмаган ўйинимда майдонга тушишга лойиқ эмасдим, телевизорга қарашга уялганман"  8 17:34​Билич Ўзбекистонда эмас, собиқ жамоасида иш бошлаши мумкин  9 17:15Манба: Ўткир Юсуповнинг жароҳати кутилганидан жиддийроқ бўлиб чиқди  6 16:47Ўзбекистонлик ҳакам университетлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати учрашувини бошқарди  0

Мурод Отажонов: "Ҳар бир футболчи ўз вазифасини бажаргани маъқул деб ўйлайман" News

Мурод Отажонов: "Ҳар бир футболчи ўз вазифасини бажаргани маъқул деб ўйлайман"

"Нефтчи" - "Бунёдкор" учрашувидан (1:0) кейин меҳмонлар устози Мурод Отажонов матбуот анжуманида иштирок этди.

Мурод Отажонов: "Бугунги ўйиндаги мухлислик учун ишқибозларга миннатдорчилик билдираман. Сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб юборганимиз жуда аламли бўлди. Баҳс ҳар томонлама оғир ўтди. "Нефтчи"ни ғалаба билан табриклайман. Навбатдаги баҳсларга тайёргарлик кўрамиз.

- Рақиб ҳужумга ўтиб, тўп олиб қўйилганда қарши ҳужум учун ҳимоячилар аниқ ўйнай олишмаяпти ёки тўпни тепиб юборишди.

- Вазиятлар устида кўпроқ ишлашимиз керак. Вазиятлар бўлмаса ҳам саволлар бўларди, "нега вазият йўқ" деб. Ишлашда давом этамиз.

- Рақиб битта гол фарқи билан ғалаба қозонаётган пайтда бўйдор Ўлмасалиевни ҳужумга чиқариш мумкинмиди?

- Гол кетидан қувиб, рақиб дарвозамизни ишғол қилиши мумкин эди. Ҳар бир футболчи ўз вазифасини бажаргани маъқул деб ўйлайман.

- Кубок баҳсида ҳудди шу стадионда ушбу жамоалар тўқнаш келишганди. Ўша ўйин ва бугунги баҳсдаги фарқ ҳақида гапира оласизми?

- Кубок ўйинида ярим таркибни ўзгартириб, ёшларга имкон берганмиз. "Нетфчи" ҳам бошқа таркибда майдонга тушган эди. Иккала жамоа ҳам ёшларни кўриб олган. Кубок ва чемпионат ўйини фарқи шунда.


Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика