Latest news

01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  1 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  1 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  16 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  0 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  0 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  0 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  2 22:16Отабек Нарзуллаев: "Бу мавсум давомидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлди"  0 21:45Элдор Мойлиев: "Футболда ютган жамоага юқори баҳо қўйилади"  1 21:18"Бунёдкор" стадионини ўз ҳолатига қайтариш ишлари бошланди  22 20:49Рональдиньонинг ўғли Чемпионшип жамоасида ўйнайди  4 20:22Суперлига. "Машъал" Ғузорда "Шўртан"дан устун келди  7 19:53Виктор Гёкереш – Португалия чемпионатида мавсумнинг энг яхши футболчиси  0 19:24"Арсенал" икки етакчиси билан шартномани узайтирмоқчи  3

Муҳаммад Одилов: “Зомин” бирдамлик эвазига вазифани бажарди” News

Муҳаммад Одилов: “Зомин” бирдамлик эвазига вазифани бажарди”

Жиззахнинг “Зомин” клуби муддатидан олдин Биринчи лига йўлланмасига эга бўлди ва келгуси мавсумда Про-лигада иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Жорий йилда клуб сафида Муҳаммад Одилов ўзини ҳар томонлама кўрсатиб, тўпурарлар рўйхатини бошқариб турибди. Хўш, Одилов бунгача қайси жамоада ўйнагани ва “Зомин”да ўтказаётган фаолияти борасида нималар дейди? Буни суҳбатимиз жараёнида билиб олишингиз мумкин. 

“Зомин”га ўтиши борасида

- 2021 йилнинг бошида “Зомин” клубидан таклиф тушди. Бунгача мен “Қизилқум”нинг ёшлар жамоаси сафида тўп тепиб келаётгандим. Навоий футбол клуби тарбияланувчиси бўламан. 

- Бу мавсумда биринчи лига ўйинларида тўпурар бўлиб турибсиз. Биринчи лигада гол уриш осонми?

- Йўқ албатта. Жамоадошларим туфайли голларим сонини ошириб бормоқдаман. Уларсиз мен ҳеч қандай натижага эриша олмасдим. Биринчи лигада гол уришнинг ҳам ўзига яраша қийинчиликлари бор. Тўғриси, голларим билан “Зомин”нинг ғалабаларига ҳисса қўшаётганимдан хурсандман. 

- Жамоангиз муддатидан олдин Про-лига йўлланмасига эга бўлди. Вазифани бажариш қийин кечмадими?

- Бу йўлда барча бирдек меҳнат қилди. Бирдамлик эвазига вазифани бажардик. Клубимиз раҳбари Илҳом ака Собиров ҳар томонлама кўмак берди. Бош мураббиймиз эса мавсум давомида тўғри кўрсатмалар бериб борганлиги туфайли вазифани бажаришимиз осон кечди.   

- Аслида сиз қайси позицияда ўзингизни эркин ҳис қиласиз?

- Мен кўпроқ марказий ҳужумда эркин ўйнайман. Аввалари икки қанот ярим ҳимоясида ҳам тўп тепганман. “Зомин”да мураббийларимиз машғулотлар вақтида алоҳида ҳужумчилар учун дастур ишлаб чиққан ва буни синаб кўрамиз. Бу эса янада ўсишимиз учун фойдали деб ўйлайман. 

- “Зомин” клуби билан шартномангиз қачон якунланади? Келгусидаги режаларингиз қандай?

- Шартнома муддатим 2022 йилнинг декабрига қадар мўжалланган. Келгуси мавсумда “Зомин” сафида Про-лига доирасида ўйинларда ҳам голлар уришни истайман.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика