Latest news

07:50Суперлига. ОКМК "Сўғдиёна"га йирик ҳисобда ютқазди. "Навбаҳор" ва "Сурхон" баҳсида эса ҳисоб очилмади  1 07:44"Нефтчи" бу йил меҳмонда ютқазмаяпти, олдинда "Пахтакор" имтиҳони кутмоқда  0 07:20Факт. "Сўғдиёна" 6 йилдан сўнг Жиззахда ОКМКни ютди  0 06:46Суперлига. Бугун ўзбек Эл Классикоси бўлиб ўтади  6 01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  1 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  1 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  5 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  11 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8

Мудофаа чизиғи вакиллари катта саҳнада ёхуд Суперлиганинг жорий мавсумдаги голеадор ҳимоячилари News

Мудофаа чизиғи вакиллари катта саҳнада ёхуд Суперлиганинг жорий мавсумдаги голеадор ҳимоячилари

Ҳужумчиларнинг вазифаси - гол уриш.

Лекин футбол шундай спорт турики, унда гол урадиган футболчи албатта, ҳужумчи бўлиши шарт эмас. Шундай ҳимоячилар борки, улар бир мавсум давомида бир нечта ҳужумчидан кўп тўп киритиши мумкин. Демак, бугун жорий мавсум Суперлигада голеадор бўлиб турган ҳимоячилар ҳақида фикр юритамиз. 

Шерзод Насруллаев ("Насаф")

Статистикаси: 20та ўйин, 3та гол, 7та ассист

Ушбу мавсумда ўзининг иқтидорини ёрқин намоён қилаётган Шерзод Насруллаев чемпионатда позициясининг кучлиси эканлигини кўрсатиб улгурди. "Насаф"да Фарруҳ Сайфиевдан сўнг чап қанотга муносиб ўринбосар етишиб чиқди, дея оламиз. Насруллаевни терма жамоага чақирилишини барча кутяпти. Балки Сречко Катанец навбатдаги йиғинларда унга имконият берар. Айни пайтда Суперлига тугашига 2та тур қолганида 3та гол, 7та ассист билан голеадор ҳимоячилар ичида биринчи ўринни эгаллаб турибди. 

Иван Йосович ("Қўқон-1912")

Статистикаси: 23та ўйин, 4та гол, 2та ассист

Ўзбекистондаги иккинчи мавсумини ўтказаётган сербиялик ҳимоячи Иван Йосович рўйхатимизнинг иккинчи поғонасидан жой олди. Марказий ҳимоячи бўлишига қарамасдан, мавсум ўртасида "Қўқон-1912"нинг муҳим голларига муаллифлик қилди. Унинг голлари жамоасига керакли очколарни тақдим қилди. 

Жамолиддин Убайдуллаев ("Машъал")

Статистикаси: 22та ўйин, 3та гол, 2та ассист

Александр Хомяков "Машъал"нинг имкониятларидан келиб чиқиб кўпроқ ҳимоявий ва қарши ҳужумга асосланган услубни қўлламоқда. Шунингдек, стандарт вазиятлар орқали кескинлик яратишга уриняпти. Муборакликларнинг 19та голидан 3тасига Жамолиддин Убайдуллаев муаллифлик қилди. Жамоадошларининг эса 2та голига ассистентлик қилди. 

Усмонали Исмоналиев ("Андижон")

Статистикаси: 20та ўйин, 4та гол, 1та ассист

"Андижон"нинг том маънодаги етакчиси Усмонали Исмоналиев бўлди десак янглишмаймиз. Сафарда "Навбаҳор" ва "Машъал" дарвозасига урган голлари жамоага тарихий ва ўта муҳим ғалабаларни олиб келди. "Андижон" тарихда илк бор Наманган ва Муборак шаҳарларидан ғалаба билан қайтди. Аслида соф ҳимоячи бўлган Усмонали Виктор Кумиков келгач ҳужумда ўйнай бошлади. 

Ҳусниддин Алиқулов ("Насаф")

Статистикаси: 20та ўйин, 3та гол, 1та ассист

Икки мавсумдан бери "Насаф"нинг марказий ҳимоясида ишончли ҳаракат қилаётган Алиқулов ўзининг кам сонли голлари билан жамоасига очко олиб берди. Айниқса, АГМК билан сафарда кечган баҳсда сўнгги сонияларда урган голи "аждарлар"ни мағлубиятдан қутқариб қолди. "Қизилқум" ва "Турон" дарвозаларига йўл топган учрашувларда ҳам ҳисобдаги устунлик қаршиликлар томонида бўлди.

Мурод Холмуҳаммедов ("Қўқон-1912")

Статистикаси: 19та ўйин, 3та гол, 1та ассист

Голеадор ҳимоячилар рўйхатини "Қўқон-1912" ҳимоячиси Мурод Холмуҳаммедов якунлайди. 2020 йилги мавсумда 12та гол (8таси пенальтидан) билан Суперлига тўпурарлари қаторидан жой олган ҳимоячи бу йил сермаҳсуллик кўрсата олаётгани йўқ. Айрим паллаларда жароҳат ва бошқа сабаблар тўпурарлик хислатини кўрсатишга тўсқинлик қилмоқда, дея оламиз. Шундай бўлса-да, айни пайтда 19та ўйинда 3та гол, 1та ассист натижасини қайд этиб турибди. 


Шунингдек, Сардор Раҳмонов (АГМК), Шаҳбоз Жўрабеков ("Сўғдиёна"), Владислав Касминин ("Турон") – 2тадан голни ўз номларига ёздириб қўйишди. 

Абдулазиз Искандаров

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика