Latest news

13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  0 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  1 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  0 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  11 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  2 10:09Шухрат Раҳмонқулов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида биринчи гол урган ғалаба қозонади"  2 09:46Постекоглу: "Тоттенхэм"дан кетишим кутилмаган ҳолат бўлмади"  2 09:21Зоҳир Пиримов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида имкониятлар тенг"  3 09:20Легионерлар. Ғаниев тўлиқ ўйнади, Ҳамробеков эса...  1 09:06Сергей Лушан: “Жамоага нима етишмаётганлигини билганимда, энг бахтли инсон бўлардим”  16 08:58Факт. "Сўғдиёна" 14 йилдан сўнг ОКМК дарвозасига 3 тадан кўп гол урди  0 08:41Бугун "Қизилқум" устози Шевченконинг рекордини такрорлайдими?   3 08:33Рубен Аморим: "Биз ўзгардик ва анчагина кучайдик"  5

Моуриньо тақвим туфайли А Серияни танқид қилди News

Моуриньо тақвим туфайли А Серияни танқид қилди

"Рома" бош мураббийи Жозе Моуриньо жамоасининг "Интер"га имкониятни бой бераганидан кейин (0:1) таассуротлари билан ўртоқлашди.

"Чарчоқ ва ўйинга тайёрланиш учун вақт кам бўлганига қарамай, йигитлар ёмон ҳаракат қилишмади. Ўйлашимча, учрашув дуранг билан тугайди деб ўйлаган битта эмас эдим. Жамоа барча қийинчиликларга муносиб жавоб бера олди.

Натижадан хафаман, йигитлар анча тер тўкишди. Голни олдини олишимиз мумкин эди. Тўғриси, футболчиларга нисбатан ҳурмат йўқлигидан хафаман. Маресканинг (Фабио Мареска учрашувни бошқариб борган ҳакам) Манчини ва Н'Дикега бўлган муносабати буни яққол кўрсатиб турибди. 

Мен жамоанинг қийин вазиятлардаги реакциясидан мамнунман. Бизда жамоанинг ярми йўқ эди. Лига бизга яна бир совға тақдим этди, чунки биз душанба кунимас, якшанба ўйнаяпмиз. Футболчиларимга раҳмат деб қоламан. Афсус, чунки биз кўпроғига лойиқ эдик".

Rating: -3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика