Latest news

09:40Рустам Турдимуродов: "Сурхон" ҳеч қайси жамоадан кам эмаслигини исботлаймиз"   0 09:20Here we go! Жозе Моуринью "Бенфика" таклифини қабул қилди  4 08:50Нодирбек Абдураззоқов: "Ҳамма ўз хатосини билади"   0 08:20Суперлига. "Пахтакор" сўнгги бор Ғузорда қачон ғалаба қозонган?  3 07:55Факт. "Машъал" бугун тарихий натижа қайд этиши мумкин  1 07:25Суперлига. Бугун 22-турга старт берилади   0 07:00"Бургутлар" ОЧЛ-2да юришини бошлади. "Аркадағ" - "Андижон" учрашувидан галерея   1 02:44ОЧЛ 2. Роналдусиз "Ал Насср" Тожикистоннинг "Истиқлол" клубига жавобсиз бешта гол урди  4 02:38Туркия. Шомуродов ассист берган ўйинда "Истанбул Башакшеҳир" "Фотиҳ Карагюмрук"ни мағлубиятга учратди  5 02:05ЕЧЛ. "Бавария" Мюнхенда "Челси"ни мағлубиятга учратди  28 02:05ЕЧЛ. "Ливерпуль" охирги дақиқалардаги гол эвазига камбэк қилаёзган "Атлетико"ни таслим этди. ПСЖ ва "Интер" ўз ўйинларида ғалаба қозонишди  30 00:53"Реал"нинг Хёйсенни четлатилиши бўйича берган апелляцияси рад этилди  1 00:30ОЧЛ-2. "Аркадағ" - "Андижон" 0:0  9 23:54ОЧЛ 2. Эроннинг "Истиқлол" клуби "Ал Васл"га ўта йирик ҳисобда мағлуб бўлди. Ўзбек футболчилари қайдномада йўқ эди  3 22:53ОЧЛ 2. "Андижон"нинг гуруҳидаги иккинчи ўйинда ҳам дуранг қайд этилди  24

Моуринью: "Биринчи ўйинда "Буде-Глимт"га 1:2 ҳисобида мағлуб бўлганимизга қарамасдан, кучлироқ эканлигимизни билардим" News

Моуринью: "Биринчи ўйинда "Буде-Глимт"га 1:2 ҳисобида мағлуб бўлганимизга қарамасдан, кучлироқ эканлигимизни билардим"

"Рома" бош мураббийи Жозе Моуринью Конференциялар Лигаси 1/4 финали жавоб учрашувида "Буде-Глимт" устидан қозонилган ғалаба (4:0) ҳақида фикр билдирди.

"Асосийси, ярим финалга чиқанимиз. Биринчи дақиқаларданоқ юқори босим ўтказдик, шиддатли ва ҳимояда ишончли ўйнадик. 2:0 бўлиб турган пайтда ўйинда ғалаба қозонишимизни ҳис қилдик.

Биринчи ўйинда 1:2 ҳисобида мағлуб бўлганимизга қарамасдан, кучлироқ эканлигимизни билардим. Тўғрисини айтсам, ушбу рақибни тўртта ўйинда фақат бир марта мағлуб этганимизни қабул қилиб бўлмайди. Аммо бу ғалаба ҳаммасидан муҳим эди. 1:2 ҳисоби 5:2 га айланди. Сифатли ўйнаш – бу яхши. Ғалабага эришиш– ажойиб. 

Сифатли ўйиндаги мағлубият фақат жамоанинг ўзига хослиги ҳақидаги ўйлар билан ўзини юпатадиганларни хурсанд қилиши мумкин. Аммо улар ҳеч нарса ютмайдилар.

Ишонаманки, "Рома" одамлар ўйлагандан ҳам яхшироқ ўйнайди. Биз узоқ вақт давомида ютқазмадик, буни ирода кучига боғлаш жуда осон. Гап шундаки, бизда уюшган жамоа бор ва биз бундан-да яхшироқ ўйнай оламиз. 

Танаффусда футболчиларга гап рақибни камситиш, Норвегиядагидек 6:1 ҳисобида ғалаба қозониш эмас, ярим финалга чиқиш эканлигини айтдим. Жамоа эса бунга лойиқ эди", – деди португалиялик мутахассис.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика