Latest news

14:15"Барселона" Рэшфордни МЮга қайтариш ҳақида ўйлаб қолди  0 13:46Суарес "Сиэтл" ходимига тупургани учун 6 ўйинга дисквалификация қилинди  5 13:19"Ал Иттиҳод" португалиялик ёш футболчини 30 млн евродан ошиққа харид қилди  1 12:51"Челси" собиқ футболчиси "Гремио"га ўтди  0 12:22Бразилияда ғавғо: "Фламенго" юлдузи пул тикканликда айбланиб дисквалификация қилинди  1 11:54Дональд Трамп Ўзбекистон МТЖга ЖЧда омад ёр бўлишини тилади  5 11:27Кечаги учрашувдан сўнг Жоэль Кожо ўз фикрларини билдириб ўтди  23 10:59ПСЖ бош мураббийи жиддий жароҳат олди  3 10:32Бугун U-23 ва U-17 терма жамоаларимиз ўйнайди  9 10:02"Реал"нинг икки нафар футболчисига Туркиядан таклиф бор  0 09:31Европанинг ТОП клублари қизиққан футболчи фаолиятини Саудия жамоасида давом эттиради  1 09:00"Олтин тўп"га асосий даъвогар футболчи жароҳат олди  3 08:32Яна бир терма жамоа ЖЧ йўлланмасини қўлга киритди  5 08:03Валерий Кичин: "Ҳалол ўйин бўлишини истардим"  45 07:36Ўзбекистон Қирғиз Республикасига ҳеч қандай имконият қолдирмаган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  4

Мўмин Мелиев ва Фарҳод Бекмуротов “Қўқон-1912”га ўтди. Музаффаров жамоани тарк этди News

Мўмин Мелиев ва Фарҳод Бекмуротов “Қўқон-1912”га ўтди. Музаффаров жамоани тарк этди

Келаётган 2021 йилги футбол мавсумида ўз олдига юксак мақсадларни қўйишни ният қилган “Қўқон-1912” жамоасининг мураббийлар штаби селекция ишларини қизғин тарзда олиб боришмоқда.

Жамоанинг ярим ҳимоя ҳамда ҳужум чизиқларини кучайтириш мақсадида ўтган мавсумда ўз жамоалари таркибида етакчилардан бўлган футболчилар жамоамизга таклиф қилинмоқда. Шундай футболчилардан бири якунланган мавсумни “Машъал” таркибида ўтказган ҳужумчи Мўмин Мелиев келгуси мавсумни Қўқонда ўтказиши ҳал бўлди.
Мелиев “Машъал” жамоасини Про-лигадан Суперлигага чиқишида ҳамда ўтган мавсумда Суперлига ўйинларидаги иштирокида ўзининг муносиб ҳиссасини қўша олди.

Шунингдек “Андижон” жамоасининг таянч ярим ҳимоячиси, кўплаб баҳсларда андижонликларни сардор сифатида майдонга олиб тушган Фарҳод Бекмуротов ҳам келгуси мавсумни “Қўқон-1912” жамоасида ўтказадиган бўлди.

Бекмуротовнинг қандай футболчи эканлигини “Андижон” жамоаси ўйинларини кузатиб борган мухлислар жуда яхши билишади.

“Қўқон-1912” жамоасини эса тажрибали ярим ҳимоячи Музаффар Музаффаров тарк этди. Музаффаров жамоа билан дўстона хайрлашди. Музаффар Музаффаровга Суперлиганинг бир нечта клубларидан таклифлар бор. Музаффаровга жамоамиз билан ўтказган мавсуми учун миннатдорчилик билдирамиз. Биз Музаффарга келгуси фаолиятларида омад тилаймиз", - деб ёзади "Қўқон-1912" матбуот хизмати. 


Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика