Модрич: "Испания ЖЧ-2022да камида ярим финалгача етиб боради деб ўйлагандим" News

Модрич: "Испания ЖЧ-2022да камида ярим финалгача етиб боради деб ўйлагандим"

"Реал" ва Хорватия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Лука Модрич Испания терма жамоасининг ЖЧ-2022даги иштироки ҳақида гапирди.

Испанияликлар турнирнинг 1/8 финалига қадар етиб боришди ва унда Марокашга пенальтилар сериясида (0:0, пенальтилар бўйича – 0:3) ютқазди.

"Испания камида ярим финалгача боради деб ўйлагандим. Уларда яхши жамоа ва жуда яхши мураббий [Луис Энрике] бор эди, аммо бу футбол. 

Ҳозирги кунда ҳеч кимни мағлуб этиш осон эмас. 100 фоиз борини бериш керак ва ҳатто шу ҳам ҳеч нарсани кафолатламайди", – деди Модрич.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика