Мирко Еличич: “Учрашувда омадимиз келмади, лекин ўйинимиздан қониқдим“
22 jun 09:04
News
Мирко Еличич: “Учрашувда омадимиз келмади, лекин ўйинимиздан қониқдим“
“Биз яхши ўйин кўрсата олдик деб ўйлайман. Одамлар яхши футбол томоша қилиш учун келишди ва ўйин барчага ёқди деб ўйлайман. Биз шундай ўйнашда давом этмоқдамиз. Ёш йигитларимизнинг ҳаракатлари менга ёқди. Учрашувда бироз омадимиз келмади. Лекин мен ўйинимиздан қониқдим“.
- Жамоа стандарт вазиятлар борасида алоҳида ишлагани кўриниб турибди. Вазиятни голга айлантиришга нима етишмади?
- Футболчилар ёш ва баъзи вазиятларда уларга совуққонлик етишмайди. Баъзида бундай ҳолатларда гол уришни уддалашади, баъзида эса ўхшамайди. Омадга ҳам боғлиқ. Биз ҳар куни стандартлар устида ишлаймиз.
- Ёзги трансфер ойнаси учун жамоанинг режалари қандай?
- Ўзгаришлар катта бўлмайди. Яхши футболчиларимизни бошқа жамоаларга бера олмаймиз. Акс ҳолда уларнинг ўрнига бошқаларни топишимиз керак бўлади. Ҳозирги асосий вазифамиз ёшларни тарбиялаш. Молиявий имкониятларимиз ҳам катта эмас. Агар йигитларга катта жамоалардан таклифлар бўлса, албатта уларни берамиз. Уларни катта футболга тайёрлаб бериш мақсадимиз.
Similar news
championat.asia
Осиё чемпионига айланган U-17 терма жамоасининг 5 нафар футболчиси "Андижон"да!
Сергеев келажаги бўйича бир қарорга келди
Черан "Андижон" таклифини рад этди ва бошқа бир жамоага ўтмоқда
Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр
Comments