Latest news

08:27Африканинг йил футболчиси учун номзодлар эълон қилинди  0 08:25ОЧЛ 2. "Андижон" – "Ал Ҳалдия" 0:0  0 08:02Sofascore. Кечаги учрашувда "Андижон" жамоасидан ким энг катта баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:36EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  7 02:10ЕЧЛ. "Бавария", "Ливерпуль" ва "Челси"да йирик ғалаба. "Тоттенхэм" "Монако" билан дуранг ўйнади  7 01:55ЕЧЛ. Беллингемнинг ягона голи "Реал Мадрид"га "Ювентус" устидан ғалаба тақдим этди  24 00:39ЕЧЛ. "Қорабоғ" ушбу мавсум турнирдаги илк мағлубиятини "Атлетик"дан қабул қилиб олди. "Галатасарой"да ҳам ғалаба  1 00:30Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" "Ризеспор" билан дуранг ўйнади. Шомуродов тўлиқ ўйнади, Алиқулов ва Файзуллаев эса...  8 00:20Максим Шацких: "Икки очко йўқотдик. Рақиб дурангни нишонлади"  9 23:04ОЧЛ 2. "Аркадағ" Қатарда "Ал Аҳли"га қарши камбэк амалга ошириб, мағлубиятдан қутилиб қолди. "Андижон"нинг гуруҳидаги вазият қизиқарли тус олмоқда  9 22:24Ўзбекистон термаси бош мураббийи Фабио Каннаваро "Реал" – "Ювентус" ўйинида стадиондан туриб экспертлик қилади  16 22:05Али Ашур: "Андижон" бугун жуда кўп югурди, улар ўз мухлислари учун жанг қилишди. Баъзида бундай энергияга қарши курашиб бўлмайди"  7 21:33Ла Лигада ой ўйинчиси бўлиш учун номзодлар эълон қилинди  3 21:01ОЧЛ 2. "Ал Насср" Ҳиндистонда "Гоа" устидан ғалаба қозонди  6 20:39ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"  123

Миржалол Қосимов: "Яна ёш болаларча хатога йўл қўйдик" News

Миржалол Қосимов: "Яна ёш болаларча хатога йўл қўйдик"

Ўзбекистон Кубоги 1/8 финалдан ўрин олган "Бухоро" - ОКМК (3:1) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида ОКМК бош мураббийи Миржалол Қосимов қатнашди.




- Ўйин ҳақида фикрингиз? 

- Нима дейишим мумкин, ҳалиям эски ҳаммом, эски тос. Ёш болаларга ўхшаб хатога йўл қўйдик. Аммо бу ҳам ўйинда бўп турадиган нарса. Бу ҳеч қанақа баҳона эмас, уч-тўртта ўйиндан бери шунақа хатолар кетма-кет давом этяпти.

Қандайдир икки-уч дақиқа ичида иккита гол ўтказиб юбордик. Бу эса ўйинимизга ўз таъсирини кўрсатди. Шу ўринда мағлубият учун мухлисларимиздан узр сўрайман, рақиб жамоани эса ғалаба ва кейинги босқичга чиққани билан табриклайман.

Бугун охиригача курашдик, ҳаракат қилдик, лекин "Бухоро" бизга имкон қолдирмади. Жуда бир оддий вазиятларда ўйинни бой бериб қўйяпмиз. Йигитлар охиригача ўйнашяпти, кўрсатмаларимизни бажаришга ҳаракат қилишяпти, аммо ёш болаларча хатога йўл қўймоқдамиз. Ўйинни такрор кўриб чиқиб, хатоларни таҳлил қиламиз. Биринчи даврани тугатиб ҳаммасидан тўғри хулоса чиқарган иккинчи даврага ҳозирлик кўришимиз керак.

- Жамоангиз биринчи таймда гол урди, иккинчи бўлимда ҳам тўп киритди, аммо ўйиндан ташқари ҳолат қайд этилиб гол ҳисобга олинмади. Шу ҳақда нима дея оласиз?

- Нимаям дердим, бугунги баҳсда VAR ишлади, ҳакамлар монитор олдига бориб вазиятни такрор кўриб қарор чиқаришди. Футболда ҳаммаси зўр бўлади деб ўйлаш хато. Муҳими шуки, футболни яхши ўйнаш керак. Оддий хатолар қилиш керак эмас.

"Офсайд" белгиландими, демак бўлган. Мен аслида ҳакамларни муҳокама қилмайман, фақат шуни айтишим мумкин, ўйин тезлигини оширишимиз керак. Бугун рақиб дарвозабони биринчи дақиқалардан ётиб олишни бошлади. Бу баҳона эмас. Кейин эса тоза ўйин вақти кам бўлди деб гапириб юрамиз.

Футболчилар югуришни, футбол ўйнашни хоҳлайди, уларга имкон бериш лозим. Чунки стадионга келган мухлис футбол кўриш учун келади. Агар жароҳат ва бошқа бўлса гап йўқ, лекин кураш бўлмасдан ётиб олаверса қанақасига футбол тезлашади. Бу ҳолат фақат бугун содир бўлгани йўқ, аслида "Шўртан" билан ўйинда бошланганди. Ўйинни кўриб чиқинг, қанча пауза бўлгани кўринади. Буни гап чиққанда айтиб қол мақолига амал қилиб айтяпман. Бизга тезкор футбол керакми, ҳамма жиҳатни ҳисоб олишимиз зарур бўлади

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика