Latest news

07:36Ямал қимматбаҳо харидни амалга оширади  2 01:45Дунёнинг энг қиммат ярим ҳимоячилари эълон қилинди: Беллингем ва Педри нечанчи ўринда?  3 01:19"Реал" сардори яна жароҳат олди  1 00:47"Реал" Винисиусни "Эл Классико"даги реакцияси учун жазолайдими?  3 00:13Суд "Барселона"дан Негрейра билан тузилган шартномаларнинг оригинал нусхаларини талаб қилди, аммо улар ҳозирча топилмади  8 23:45Суперлига. "Сурхон" – "Андижон" 4:0  0 23:29Винисиус Алонсонинг "иши"дан сўнг "Реал"ни тарк этмоқчи  10 22:50"Ювентус" янги бош мураббий борасида музокараларни бошлади  5 22:19Февзи Давлетов: "Мағлубиятли сериямиз қачондир тугаши керак эди"  3 21:58Акмал Шораҳмедов: "Бизда ротация қийин бўляпти. "Андижон"да 10-12 нафар кучли футболчи бор"  27 21:39"Реал"дагилар Лунин нега майдондан четлатилганини тушунишмаяпти  4 20:49АПЛда бунақаси сўнгги 10 йилда биринчи марта содир бўлди  6 20:23Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди  93 19:49Инфантино ASEAN Кубогини тақдим этди  1 19:25"Бухоро" "Пахтакор"дан реванш оладими ёхуд "шалпангқулоқ" кимга насиб этади?  18

Миржалол Қосимов: "Охиригача курашиш - спорт принципи" News

Миржалол Қосимов: "Охиригача курашиш - спорт принципи"

Суперлига 25-туридан ўрин олган ОКМК - "Насаф" (1:1) баҳсидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов матбуот анжуманида иштирок этди.

"Икки жамоа ҳам ғалаба учун майдонга чиққанди. Барча яхши ўйин бўлишини кутган эди. Очиқ ва қизиқарли ўйин бўлди. Рўзиқул билан ҳам майдон сифати ҳақида гаплашдик. Икки жамоа ҳам маъноли футбол намойиш этишга интилади ва бугунги майдон ҳолати бизга халал берди" - деди Миржалол Қосимов баҳс якунлангач.

 "Насаф"га бугун очко кўпроқ керак эди. ОКМКда бугун ўтган ўйинлардагидан кўра кўпроқ иштиёқ бормиди ёки жамоангиз ҳар бир рақибга қарши бир хил ҳолатда майдонга тушадими?

Рақибнинг ким эканлиги фарқи йўқ, аммо футболчига қандай етиб бориши муҳим. "Нефтчи"га қарши ўйиндаги статистикани қарасангиз биз унчалик ёмон ўйнамадик. Андижонда ва "Қўқон-1912"га қарши ўйинда ҳам. Футболда руҳий жиҳат муҳим. Футболда ҳар қандай вазият бўлади. Бизнинг жамоада қандай ҳисоб қайд этилишидан қатъи назар ҳакамнинг сўнгги ҳуштагига қадар ўйнаймиз. Бу яхши жиҳат. Охиригача курашиш бу спорт принципи. Ҳеч қачон қўл силтаб кетмаслик керак. Бугун ҳам Азизда ва Авазда имкониятлар бўлди, улардан фойдаланганимизда ҳисоб бошқача бўларди. Ҳеч қачон тўхтаб қолиш керак эмас, барибир қачондир ўз мевасини беради.

— Захирадан майдонга туширган футболчиларингизнинг ўйинга қўшилиб кетишида муаммо кузатилди. Ушбу қарор хато бўлдими?

— Бўлди. Голдан олдинги вазиятда Аҳмад тўпни Ҳуршидга берса бўларди, чап қанотда бўшлиқ бор эди. У эса кутилмаганда Авазга пас берди. Ҳозир эслай олганим, вазиятни яна бир кўриб чиқиш керак. Масалан, Фарғонада захирадан ўйинга қўшилганлар ўйинга яхши киришиб кетди. Захирадан ўйинга қўшилганлар ўйинни кучайтира олиши керак. Ҳозир бир футболчига тўнкаб қўйиш нотўғри бўлади. Футбол жамоавий ўйин.



Rating: +5   

Comments

   
27 oct 07:20:24
Шухрат Эргашев
Косимов хам худдики Бердиев сингари бор масалликдан фойдаланиб, яхши жамоа килиб, мухлисларни хаяжонда ушлайдиган, мураббийлардан.
   
27 oct 02:30:16
Real.M & Chelsi
Tayyor yutuqni berib qo'yishdi,OKMK ham dami chiqib ketdi oxiriga kelib...
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика