Latest news

15:43"Арсенал" — "Ноттингем Форест". Таркиблар маълум  0 15:19ЎзЭл Классикосига превью  6 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  4 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  0 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  14 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  5 10:09Шухрат Раҳмонқулов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида биринчи гол урган ғалаба қозонади"  2 09:46Постекоглу: "Тоттенхэм"дан кетишим кутилмаган ҳолат бўлмади"  2 09:21Зоҳир Пиримов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида имкониятлар тенг"  3 09:20Легионерлар. Ғаниев тўлиқ ўйнади, Ҳамробеков эса...  2

Миржалол Қосимов: "ОКМКда 10га яқин жароҳатланганлар бор" News

Миржалол Қосимов: "ОКМКда 10га яқин жароҳатланганлар бор"

"Андижон" ҳамда ОКМК ўртасидаги Суперлиганинг 23-тур ўйинидан (0:1) сўнг меҳмон жамоа устози Миржалол Қосимов матбуот анжуманида журналистлар саволларига жавоб берди.

Миржалол Қосимов: "Керакли натижага эришиш осон бўлмади. "Андижон"ни яхши ўрганган эдик. Рақиб ҳаводаги курашларда яхши ўйнашини ҳисобга олгандик. Андижонликлар "Пахтакор", "Навбаҳор" ва "Сўғдиёна"га қарши баҳсларда айнан ҳаволатиб узатилган тўплардан сўнг гол уришганди. Тайёрганлигимиз фойда берди, асосийси уч очкога эришдик".

- "Андижон" лига етакчиларига қарши баҳсларнинг охирида гол уриб, уларга муаммо туғдирган эди. Сиз баҳс охирида нималарни ҳис қилдингиз?

- Мен йигитларимга ишондим, ҳаммасига тайёр эдик. Тўғри, етакчиларга қарши баҳсларнинг охирида голлар уриб кетганди, бу биз учун қўшимча мотивация бўлди. Ўйин курашларга бой бўлди.

- ОЧЛдаги мағлубиятдан сўнг ОКМКни "Андижон"га қарши баҳсга тайёрлаш қийин бўлмадими?

- Қийин. Ўзимизга яраша муаммоларимиз бор. Жароҳатланганлар жуда кўп. Адашмасам 10га яқин. Бу ҳам бир тажриба деб ўйлайман. Бу синовлардан ўтиб оламиз. Мени қийнаётган жиҳат жароҳатлар.

- Журналистлар учун ҳар бир детал жуда қизиқ. Ғалабадан сўнг кўплаб мураббийлар хурсанд холда анжуманга келади, сизда эса ундай бўлмади.

- Рақсга тушиб киришим керакмиди, ғалабани кийиниш хонасида нишонладик. Натижадан хурсандман. Футболга кеча келганимиз йўқ. Энди навбатдаги баҳсга тайёргарлик кўришимиз керак.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика