Latest news

02:57Ла Лига. "Барселона" "Сельта"га қарши ўйинда сўнгги дақиқаларда иккита гол ўтказиб, ғалабани қўлдан чиқарди  82 02:06"Челси" 100 миллионлик форвардни харид қилмоқчи?!  2 00:29А Серия. "Милан" ва "Ювентус" ўртасидаги ўйин нурсиз дуранг билан якунланди  9 00:26АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Тоттенхэм"га йирик ҳисобда таслим бўлди  26 23:11Битта гол урилган Тошкентдаги "Олимпик" — "Бунёдкор" ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 23:00Франция чемпионати. "Ланс" Ҳусановсиз ўз уйида "Марсель"дан учта тўп ўтказиб, мағлуб бўлди  7 22:49Моуринью "Реал" собиқ ўйинчисини нишонга олди  2 22:11АПЛ. "Арсенал"дан йирик ғалаба, лондонликларнинг сўнгги голини ўтган йили Ўзбекистонга қарши баҳсда ҳаракат қилган 17 ёшли ўйинчи урди  9 22:06Бундеслига. "Байер" 0:2ни 5:2 қилди, "Боруссия Дортмунд"дан жавобсиз 4та тўп, "Хоффенхайм" — "Лейпциг" ўйинида 7та гол  0 22:00Суперлига. Экстра-тайм: жорий мавсум узоқ давом этган ўйинлар  0 20:57А Серия. "Интер" "Верона"га қарши ўйин тақдирини биринчи бўлимнинг ўзида ҳал қилди  0 20:40Вадим Абрамов: "Барча голларни қарши ҳужумлар туфайли ўтказиб юбордик, ўйин учун режамиз умуман бошқача эди"  3 20:27Александр Хомяков: "Раҳбарият янги мутахассис излаётган экан, демак улар мендан мамнун эмас"  8 19:44"Арсенал" - "Ноттингем Форест". Таркиблар билан танишинг  0 19:35"Челси" ғалаба қозонди ва жадвалда 3-ўринга чиқиб олди  2

Миржалол Қосимов: "Нега бундай савол бераверасизлар? Агар Ботирали Эргашев айрим бир вазиятларда жамоасини қутқармаганида, ўйин натижаси бошқача бўлар эди" News

Миржалол Қосимов: "Нега бундай савол бераверасизлар? Агар Ботирали Эргашев айрим бир вазиятларда жамоасини қутқармаганида, ўйин натижаси бошқача бўлар эди"

Ўзбекистон Суперлигаси 22-тур доирасидаги ОКМК — "Нефтчи" (2:1) ўйинидан сўнг олмалиқликлар бош мураббийи Миржалол Қосимов ўйиндан кейинги матбуот анжуманида иштирок этди.

"Икки жамоа ҳам яхши ўйин намойиш этди ва бугун қийин ўйин бўлишини билгандик. Сабаби "Нефтчи" жуда яхши ҳимоялана олади ва қарши ҳужумга ўтади. Биринчи бўлимда стандарт вазиятдан ўтказиб юборган голимиз бизга асосий муаммоларни келтириб чиқарди. Ўша голдан сўнг биз шошқалоқлик қила бошладик. Ўйиннинг дастлабки қисмида ҳисобни тенглаштириш учун иккита вазиятимиз бор эди. Рақиб дарвозабони Ботирали Эргашев бугун яхши ўйин ўтказди ва ўз жамоасига ёрдам берди. Танаффусдан кейин эса, ўйинни бошқаришга ҳаракат қилдик, лекин "Нефтчи" тартибли ҳимояланди. Футбол шундай ўйин, сен урмасанг сенга уришади. "Нефтчи" бугун ҳақли тарзда ғалабани илиб кетди. Жамоам сўнгги дақиқаларга қадар кураш олиб боргани мени хурсанд қилди, бу жуда яхши жиҳат. Рақибни ғалаба билан табриклайман ва биз кейинги учрашувларга тайёргарлик кўришда давом этамиз", - деди Миржалол Қосимов.


- Асосий таркибни танлашда хато қилдим деб ўйлайсизми?


- Нега бундай саволлар бераверасизлар? Масалан, мен хато қилдим ёки йўқ. Қайси футболчи майдонга тушиш учун яхшироқ тайёр бўлган бўлса, мен уларга имконият бердим. Ҳаммага ҳам бирдек ёқиб бўлмайди. Агар бошқа таркиб билан ҳам мағлуб бўлганимизда, яна шу саволни беришган бўлар эди. Бу кераксиз савол деб ўйлайман, тўғриси.


- Миржалол ака, иккинчи бўлимда Раҳмонов ва Аҳмадалиев ўйинга қўшилганидан сўнг жамоа ўйини яхшиланди...


- Биринчи таймда ҳам яхши ўйнадик-ку. Биз стандарт вазиятдан гол ўтказиб юбордик. Элдор бугун кўп индивидуал хатоларга йўл қўйди. Гадоев ҳам шошқалоқлик қилди ва кўп вазиятларда тўпни юқотди. Шу сабабли, танаффуснинг ўзидаёқ ўзгаришларга қўл урдим. Бу футбол. Агар Ботирали Эргашев айрим бир вазиятларда жамоасини қутқармаганида, ўйин натижаси бошқача бўлар эди. Аҳмадалиевнинг голи бироз кечроқ урилди, менимча.

Rating: +7   

Comments

+2   
28 oct 23:12:43
Rasul Matkarimov
Reply to comment by Xan
Кераксиз эмас уринли савол берилган, проста биз узбекларни юзимизга хатоимизи айтишса кутара олмай жанжал килишгача бориб йетамиз, бу ерда урто Косимов балки хато килгандирман, хаммамиз хам хато киламиз хато килишдан хеч ким сугирталанмаган деб вазиятни юмшатиб жавоб кайтарса мардни гапи булар эди, Косимов оддий мурабий базида кимсан мамлакат прездинтлариям хато килишадию, так что нимага саволдан жахли чикан? Савол тугри берилган
Nimasi orinli joyali savol aka Falonchini tushurganda yutardik falonchi bolganda boshqacha bulardi inson kelajakda nima bolishini qaerdan biladi keyinam bolib otgandan keyin unaqa fikirni nima keragi bor undan kura tarkib elon qilingan payti osha aqilli jurnalist borsinde Mirjalol aka siz xozir xato qilayapsiz falonchini tushiring boshqacha buladi boshqacha oynaydi desin kotidan kesa
+2   
28 oct 23:10:43
Rasul Matkarimov
Kopchilik muxlislargayam jurnalistlaniyam ongiga miyasiga ornashib qolgan bitta yuqumli kasalga oxshash fikir bor falonchini tushunrganda boshqacha bulardi falonchi boganda yutardi degan terma jamoa oyinlarida xam shunaqa maglub bolsa yoki durang oynasa falonchi bolganda boshqacha bolardi falpnchini tushurganda boshqacha bulardi deyishadi Olmaydigan fikir mana shu
+2   
28 oct 21:13:48
Кодир
Сизи бир видеоиз бор мухлислар бн гаплашган сизга акл ургатадиган узидан тренер ясавоганларга шу видеони куришди тавсия киламан ютубда Миржалол косимов деб поиск берсаларинг чикади ака.кейинги уйинларда омад сизга жамоангизга лекин сиздан илтимос шогритларизга айтинг тупди факат оркага оширурмасин охирги 10 минутдаги уйинди килганда олдинрок нефтчини бемалол ютарди
+1   
29 oct 00:31:14
Абдугаффор . N
Миржалол ака яхши мураббий. Окмк ни кучлилар каторида юриши бунга исбот. Агар Навбахорга мураббий буганда бабаянни урнига чемпион булиши мумкин энди.
+1   
28 oct 22:33:27
Odilbek Abdushukurov
Kallasiga biron bir jo‘yaliroq savol kelmaganidan keyin nima qilsin.. :)
+1   
28 oct 21:18:57
Xan
Кераксиз эмас уринли савол берилган, проста биз узбекларни юзимизга хатоимизи айтишса кутара олмай жанжал килишгача бориб йетамиз, бу ерда урто Косимов балки хато килгандирман, хаммамиз хам хато киламиз хато килишдан хеч ким сугирталанмаган деб вазиятни юмшатиб жавоб кайтарса мардни гапи булар эди, Косимов оддий мурабий базида кимсан мамлакат прездинтлариям хато килишадию, так что нимага саволдан жахли чикан? Савол тугри берилган
+1   
28 oct 21:17:39
farkhod_m
Хисобни 2:1 эмас, 1:2 ёзилар илтимос, Нефтчи ютдику
   
29 oct 17:45:57
Elyorbek Mavlonov
Bizning futbolda saviyali hakamlar murabbiylar kamligi yetmaganday, jurnalistlar xam aytarlik darajada bilimli emasligi havotirli
   
29 oct 17:45:36
Elyorbek Mavlonov
Bizning futbolda saviyali hakamlar murabbiylar kamligi yetmaganday, jurnalistlar xam aytarlik darajada bilimli emasligi havotirli
   
29 oct 17:45:21
Elyorbek Mavlonov
Bizning futbolda saviyali hakamlar murabbiylar kamligi yetmaganday, jurnalistlar xam aytarlik darajada bilimli emasligi havotirli
   
29 oct 17:44:26
Elyorbek Mavlonov
Bizning futbolda saviyali hakamlar murabbiylar kamligi yetmaganday, jurnalistlar xam aytarlik darajada bilimli emasligi havitirli
   
29 oct 01:00:34
SHuxrat Samadov
Agmk 1chi davrada yaxshi uynagandi. 2davrada faqat himoyachilar oʻrniga yarim himoyachilar tushdi. Shuni hisobiga agmk kup uyunlarda magʻlub boʻldi. Yarim himoyachilarning himoyadagi xatosi evaziga gol oʻtkazgach, ahmk oldinga chiqyapti yana himoyada Bush zona paydo boʻlyapti bundan raqiblar osonlik bilan foydalanishyapti. Mirjalol Kosimovni eng katta kamchiligi shu. Agar usha uyunlarda kerakli achkoni ytuplaganida balki chempionlik uchun kurashardi.
   
28 oct 23:09:04
Туйгун
Жаноб Косимов бир пайтлар футболимиз юлдузи булгансиз буни хамма тан олади аммо мураббий булиб хали бирор ишни койиллатганиз йук шундай єкан журналист тугри савол берди камчилигизни тан олиб саволга март булиб жавоб беринг тан олинг таркиб танлашда ва ракибни урганиб шунга яраша тактика асосида уйнашга хатолагга йул куйгансиз шуни узи Нефтчи мураббийи сидан анча устунлигини курсатиб куйди аммо сиз футболимиз афсонаси Миржало Косимовсиз шунинг учун журналистлар сизга ортикча савол бермаслик керак синингча
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика