Latest news

12:47Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф" ўйини бошқа стадионда ўтказилади  0 12:30"Локомотив" беларуслик хавбекка кўз тикди  3 12:12TVCOM'да бугунги тақвим: Италия Суперкубоги финали, Элит ОЧЛ ва бошқалар  1 12:01Ўзбекистон МТЖ январь ойида қаерда йиғин ўтказади?  2 11:33Винисиус ғавғоли ўйиндан сўнг Дубайга учиб кетди. Сабаби очиқланди  1 11:04U-23 Осиё чемпионати-2016. Энг тезкор голни урган ва умиди эрта сўнган Ўзбекистон  20 10:45Дани Алвес Португалия футбол клубини сотиб олиши мумкин  1 10:18Сергей Токов Суперлига жамоасида иш бошлаши мумкин  2 09:51"Локомотив" тажрибали ҳимоячи билан шартнома тузади  3 09:23Рубен Аморим кечаги мағлубиятдан сўнг: "Бугун биз яхшироқ эдик"  4 08:55Фарход Соҳибжонов "Андижон" билан хайрлашди. Унинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  3 08:27"Хоразм"да нима гаплар? Етакчилар билан шартнома узайтирилди ва Тожикистондан дарвозабон келмоқда  5 07:59ОКМК етакчиси фаолиятини "Навбаҳор"да давом эттириши мумкин  8 07:30Ханси Флик: "Бу шунчаки шармандагарчилик"  9 01:15"Қизилқум" ўз футболчиси билан шартномани узайтирди  0

Миржалол Қосимов: "Иродали ғалабаларнинг сири йўқ" News

Миржалол Қосимов: "Иродали ғалабаларнинг сири йўқ"

Суперлиганинг 9-турида "Қўқон-1912"га қарши ўйиндан кейин ОКМК бош мураббийи Миржалол Қосимов матбуот анжуманида қатнашди.

Ўйин ҳақида

- Асабий ўйин бўлди. Олдин ҳам айтганман, водийда, шу жумладан, Қўқонда футбол ўйнаш осон эмас. Рақиб биринчи бўлимда яхши ўйин намойиш қилди ва ҳисобда олдинга чиқиб олди. Лекин шунга қарамасдан йигитларим иродали ғалабага эришди. Бунинг учун футболчиларимга миннатдорлигимни билдираман. Қўқонда "Қўқон-1912"га қарши ўйнаш доимо қийин кечган. Ғалабадан хурсандман.

- ОКМК сўнгги пайтларда иродали ғалабалар қайд этмоқда. Захирадан тушаётган футболчилар ўйинни кучайтиряптими ёки бошқа сири борми?

- Йўқ, бунинг сири йўқ. Майдонга тушаётган футболчиларимнинг мақсади битта - чиройли ўйин кўрсатиш, мухлислар учун ўйнаш. Шогирдларимнинг ҳар бири ўйинга ўз ҳиссасини қўшишни исташади.

- Нима деб ўйлайсиз футбол ҳакамлиги савиясини ошириш учун футболчилик фаолиятини якунлаган футболчилардан ҳакам тайёрлайдиган курс очиш керак эмасмикин? Никита Мустафин, Рустам Лутфуллин, Аскер Нажафалиев каби ҳакамлар олдин футбол ўйнамаган. Футбол ўйнаганлар эса қандай қарорлар чиқариш кераклигини билади. Шу таклифга қандай қарайсиз?

- Савол учун раҳмат. Менимча Ўзбекистонда футбол ўйнамаган эркак киши бўлмаса керак. Ҳамма футбол ўйнаган, лекин айрим сабабларга кўра футболни жароҳат ёки бошқа сабаб билан давом эттира олмаган. Улар футбол мактабларига борган бўлиши мумкин. Ҳозир эшитишимга қараганда ҳакамлар академияси очилган, бу борада ҳам олдинга қадам ташланган. Бу келажакда ўз самарасини беради ва яхши ҳакамлар чиқади. Айнан қайси сабаб билан бу саволни берганингизни тушунмадим. Ҳакам ўйин давомида тизгинни қўлидан чиқариб юбориши керак эмас. Улар учун алоҳида раҳбарлар, ҳакамларни назорат қиладиган қўмита, уларга ҳам ўргатадиган устозлари бор. Улар ҳам иссиқ жон, бу ҳаётда Парвардигордан бошқа ҳамма хато қилади. Фақатгина ишламаган одам хато қилмайди. Шу сабабли мен ҳакамларга, ҳатто рақиб футболчиларига ҳам баҳо бера олмайман, ўз жамоамдаги футболчиларни баҳолашим мумкин. Футболчилар ва ҳакамлар қанчалик кўп чиқса, биз фақатгина хурсанд бўламиз. Халқаро майдонларда улар ҳакамлик қилишса, байроғимиз юқорига кўтарилади, уларга мухлислик қилиб биз ҳам ўйинларни томоша қиламиз.

- "Қўқон-1912" голи вақтида дарвозабон тўпга чиқишда хатоликка йўл қўйди. Бу ҳолатга фикрингиз қандай?

- Дарвозабонлар ҳам шундай ўйинлар орқали тобланиб боради. Ҳозир айтганимдек, ҳар бир инсон хато қилади. Бунгача ҳам у хатолар қилган. Бир-икки вазиятда у ҳимоячилар олдига чиқиши керак эди. Бундай ҳолат яна бир марта содир бўлди. Бу нарса унга сигнал бўлиши керак эди. Барча футболчилар шундай ўйинлардаги хатоларини ҳулоса қилиши орқали, кейинги баҳсларда бартараф этишга ҳаракат қилади.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика