Latest news

16:08Ўзбекистон қизиқиш билдирган мураббийга энди Чехия ҳам даъвогар  2 15:48АПЛда август ойининг энг яхши футболчиси маълум  1 15:30"Машъал" ўз уйида меҳмон бўлган "Шўртан"ни ютган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:09"Монако" бош мураббийи Погба қачон майдонга тушишга тайёр бўлишини айтди  1 14:40"Ювентус" ҳужум чизиғини нигериялик тўпурар билан кучайтирмоқчи  0 14:11"Бургос" билан музокаралардан қочган Очоа Кипр жамоасига ўтди  0 13:42Чемпионлар Лигасига янги тартиб киритилди  1 13:14"Реал" ёки Аргентина? Мастантуоно олдида қийин танлов  2 12:48Дембеле "Олтин тўп"нинг муқобилини қўлга киритди  3 12:16"Бавария" ноябрда 3 асосий ўйинчиси сафга қайтишидан умидвор  0 11:45"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти  4 11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  1 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  5 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   7 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  2

Миржалол Қосимов: "Бундай номларни катта пул бериб ҳам олиб кела олмайсиз" News

Миржалол Қосимов: "Бундай номларни катта пул бериб ҳам олиб кела олмайсиз"

Осиё чемпионлар лигаси 5-тур ОКМК - "Ал Иттиҳод" баҳсидан аввал ташкил этилган матбуот анжуманида мезбонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов ва футболчи Миржамол Қосимов иштирок этишди.

- Эртага Олмалиқ учун тарихий кун. Нуфузли жамоа Олмалиққа ташриф буюрмоқда. Бизда ҳеч қандай босим йўқ, бунга сабаб кейинги босқичга чиқиш имкониятларимиз йўқ. Биз ҳар доим Олмалиққа чемпионлар лигасини олиб келамиз деб ният қилар эдик. Мана шу кунлар келди, тўғри гуруҳдан чиқа олмадик, аммо Осиёнинг топ жамоаларини Олмалиққа олиб келдик ва эртага уларга қарши майдонга чиқамиз. Гуруҳ босқичидаги ўйинларимиз бизга катта тажриба бўлди.

Миржамол Қосимов: - Эртага катта ўйинда иштирок этамиз. Қизиқарли ўйин бўлиши аниқ. Эртага мухлисларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз.

- Жароҳатидан фориғ бўлмаган ва эртага жамоага ёрдам бера олмайдиган футболчилар борми?

- Жароҳатлар бор. Рубен ва Гадоев эртага бизга ёрдам бера олмайди. Комилов эса қизил карточка сабаб учрашувни ўтказиб юборади. Бу футбол, эртага барибир кучли рақибга қарши 90 дақиқа ўйнашимиз керак.

- Жамоани бир ўйинга яхши тайёрлай олишингизни биламиз. ОЧЛдаги муваффақиятсиз иштирокимизга қарамай эртага катта жамоага қарши ўйнайсизлар. Катта номларга қарши кучли ўйин намойиш этиш учун қўшимча мотивация ёки мукофот пуллари ваъда қилиндими?

- Бизда кутилмаган ҳолат рўй берди. Зич тақвим сабаб жароҳатларимиз сони кўпайиб кетди. Асосий мақсадимиз мухлисларни хурсанд қилиш. Бундай катта футболчиларни пул бериб ҳам Ўзбекистонга олиб кела олмайсиз. Биз ушбу вазифани уддаладик.+

- Эртага Бенземани қўриқлаш вазифасини қайси футболчига топширдингиз.

- Жамоам очиқ футбол тарафдори. Эртага стадионга кўп мухлислар келиши кутилмоқда ва ёпиқ ўйин кўрсатиш нотўғри бўлади. Бензема катта футболчи ва жамоавий ўйин намойиш этиб уни тўхтатишимиз мумкин.

- "Ал Иттиҳод"га қарши футболчилар қандай тайёргарлик кўришди. Бу оддий чемпионат доирасидаги ўйин эмас масалан.

Миржамол Қосимов: - Осиё чемпионлар лигасида ўйнашнинг ўзи катта орзу. Биз эртага йигитлар билан бирдам бўлиб яхши ўйин намойиш этишни мақсад қилганмиз.

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика