Миржалол Қосимов: "Бугунги ўйинга баҳо – 2"
15 jun 00:09
News
Миржалол Қосимов: "Бугунги ўйинга баҳо – 2"
"Бугунги ўйинга катта икки баҳо қўяман. Сабаби футболни алдаб бўлмайди. Турнир жадвалида аҳамият бермасдан ҳар бир ўйинга жиддий қараш керак. Ёдингизда бўлса, бундан аввалги ўйинларда ортиқча тайёргарликсиз майдонга чиқиб, ўйинни ўз тарафимизга оғдиргандик. Лекин бу гал ундай бўлмади. Шу боис 1-дақиқадан ўйнаш керак.
Бундан ташқари, натижага бошқа сабаблар ҳам бор. ФИФА кунларидаги танаффус фойдамизга ишламади. Қолаверса, ёшларимиз Францияга бориб келди. Тўхтахўжаев миллий терма жамоага чақирилди. Шу боис футболни алдаб бўлмайди. Иккинчи бўлимда вазиятлар яратишга ҳаракат қилдик, аммо унумли фойдалана олмадик.
Фурсатдан фойдаланиб, миллий терма жамоамизнинг ҳар бир аъзосини, ЎФА масъулларини табриклайман. Сабаби, тарихий натижага эришилди. Буёғига ҳам омад тилайман", – деди Қосимов.
Similar news
championat.asia
Осиё чемпионига айланган U-17 терма жамоасининг 5 нафар футболчиси "Андижон"да!
Сергеев келажаги бўйича бир қарорга келди
Черан "Андижон" таклифини рад этди ва бошқа бир жамоага ўтмоқда
Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр
Comments